Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Тонировкага оид Вазирлар Маҳкамасининг 2 августдаги 646-сонли қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ 5 августдан автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсат олиш мумкин бўлган банк бўлинмаларининг манзиллари (шунингдек, махсус қулай харитада)ни эълон қилди.