«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:27
ЎЗO‘Z

2022 йилда Ўзбекистонда аҳоли рўйхатга олинади

28 июл, 10:35 3 678 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2022 йилда Ўзбекистонда аҳоли рўйхатга олинади Аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамиятли жиҳатлари кўп. Бу аввало мамлакат аҳолисининг аниқ сони, жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари ҳақида аниқ ва ишончли маълумот олиш ҳамда бу борада ягона базани яратиш имконини беради.

Бундай комплекс ўрганиш натижасида аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар тайёрланади. Шунингдек, бу йўналишдаги ишлар ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш, яъни турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, тегишли ҳудудларда уй-жой объектларини қуриш масалаларига ойдинлик киритади. Республиканинг янги мукаммал кадастр харитасини яратилишини таъминлайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси қанча ва бу стастика қандай манбаларга асосланган?

Ўзбекистонда сўнгги бор аҳоли 1989 йилда рўйхатга олинган. Ҳар йили бу борада тақдим этиладиган статистика эса туманлардаги Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиладиган туғилиш ва ўлим ҳолатлари, қолаверса, юртимизга келувчи ва мамлакатимиздан кетган аҳоли ҳисоб-китоби асосида амалга оширилади. Ана шу ҳисоб китобларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 33 миллиондан ошгани Тошкентда истиқомат қилувчилар эса тахминан 2,5 млндан зиёддир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюцияси қабул қилинган. Унга кўра, мазкур ташкилотга аъзо давлатлар албатта ўз ҳудудларида аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишлари лозим. Бу тадбирларни юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида президент фармони ҳам қабул қилинган. Ҳозирда унинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолини рўйхат олиш тадбирларини муносиб тарзда ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Дунё амалиётида аҳолини рўйхатга олишнинг бир неча усул ва ёндошувлари мавжуд. Улардан биринчиси анъанавий усул бўлиб, унда респондент билан бевосита боғланиб, электрон ёки қоғоз шаклда сўровнома ўтказилади.

Иккинчи ёндошув идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидир. Бунда турли идораларда мавжуд бўлган электрон маълумотлар базасидан фойдалвнилади.

Учинчи ёндошувда эса бир вақтнинг ўзида анъанавий ва идоравий усулдан фойдаланилади.

Ҳозирда мутахассислар юртимизнинг турли ҳудудларида бу усулларнинг қай бири самарали бўлишини ўрганган ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш ишларини олиб бориш тадбирларининг режасини ишлаб чиқишмоқда. Дастлабки ҳисоб-ктобларга кўра, мамлакатимизда мазкур жараён учун 265 кун талаб этилади. Бу тадбирни ўз вақтида самарали ўтказиш учун ўқитувчи, талаба ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган кўнгиллилар жалб этилиши ва сўровнамаларда АКТ ютуқларидан кенг фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, юртимизда бошқа ҳеч бир давлатда учрамайдиган ноёб тузилма - маҳаллалар мавжудлиги ҳаммага аён. Аҳолини рўйхатга олиш ишларида ундаги жамоатчилик, посбонларга ҳам алоҳида вазифа ва масъулият юкланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Миллий гвардия формасида юрган шахс қўлга олинди 19 мар, 13:05 14
  • Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди 19 мар, 10:37 71
  • Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди 19 мар, 06:00 67
  • 368 млн сўмлик соф қуйма олтинни Тошкентга олиб кетаётган шахслар қўлга олинди 18 мар, 22:56 144
  • Қирғизистонлик аёл ўзбекистонлик эридан алиментни МИБ орқали ундириб олди 18 мар, 21:46 116
  • Президент: энди йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида ўтказилади 18 мар, 18:00 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади 19 мар, 13:56 1
  • Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари 19 мар, 13:30 11
  • Тошкентда Миллий гвардия формасида юрган шахс қўлга олинди 19 мар, 13:05 14
  • Қозоғистон нефтдан қанча даромад топади ва уни қайси давлатларга сотади? 19 мар, 12:41 99
  • Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди 19 мар, 12:26 81
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 59
  • Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди 19 мар, 10:37 71
  • Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича бош вазир бошчилигида комиссия тузилади 19 мар, 10:10 28
  • БМТ: Ғазода камида 1,1 млн одам очарчилик хавфи остида 19 мар, 09:43 25
  • Эрон Исроилнинг Ғазодаги Ал-Шифо касалхонасига тажовузкор ҳужумини қоралади 19 мар, 09:13 37
  • Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди 19 мар, 08:44 127
  • Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади? 19 мар, 08:13 425
  • Бўлимлар