2019 йил 15 июль куни соат 21:52да, Сергели тумани, Йўлдош 7-даҳасида жойлашган “Ал-Фарғоний” номли маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ички қисми ва жиҳозлари 50 кв.м. майдонида ёнган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.