«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:00
ЎЗO‘Z

Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди

12 июн, 13:30 3 605 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Электр тармоқлари ходими МИБ инспекторини калтаклаб, ёнидаги пулларини ўғирлаб кетди Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қарздор фуқаролар томонидан калтакланиши ҳақда тез-тез хабарлар тарқалади. Бу сафар Каттақўрғон туманида туман электр тармоқлари ходими Мажбурий ижро бюроси инспекторини калтаклагани ҳақда маълумот тарқалди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Каттақўрғон туман электр тармоқлари корхонаси ходими Ю.Н маст ҳолатда ўзига тегишли «Nexia» автомашинасида туманнинг Кадан қўрғончасидан ўтувчи ички йўлида бошқариб кетаётганда таниш МИБ инспекторини кўриб қолган. МИБ ходимига ўзини ёрдамчи кўрсатиб, ноқонуний электрга уланган истеъмолчини билиши, истаса кўрсатишини айтади.

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш – ўғирлик. МИБ инспектори дарров рози бўлиб машинага ўтиради. Аммо чеккароқ жойга борганда машина тўхтайди ва электр тармоқлари ходими «Мана сенга ноқонуний «точка» деганча МИБ инспекторига ташланади. Инспекторга бир неча мушт тушириб, унинг хизмат формасини йиртиб ҳам юборади.

Электр тармоқлари ходими шунингдек, инспекторнинг хизматда фойдаланиб келаётган сумкасини, уяли телефонини, аҳолидан йиғилган 4 млн. 800 минг сўм нақд пулларини олиб қўйиб, ҳодиса жойдан қочиб кетади.

Тезкор тадбирлар натижасида зўравон ва талончи Ю.Н. маст ҳолатда қишлоқ четидаги қабристон ёнида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар