«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:04
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: Тошкентдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

08 июн, 19:15 3 545 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура: Тошкентдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди 2019 йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 49 нафар фуқаро “овқатдан токсикоинфекция” ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юкумли касалликлар илмий текшириш институти, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда, ушбу фуқаролар шифохонага мурожаат қилишидан аввал Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уй ҳамда Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 21-уйда жойлашган “Оқтепа лаваш” (“Grand Azia Plus” МЧЖ) умумовқатланиш тармоғининг учта шохобчаларида тез тайёрланувчи таомларни (“сендвич”, “лаваш” ва “пицца”) истеъмол қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.06.2019 йилда Тошкент шаҳар прокурори томонидан “Grand Azia Plus” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар