«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар мамлакатдаги энг ашаддий монополист номини маълум қилишди

06 июн, 15:40 3 147 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар мамлакатдаги энг ашаддий монополист номини маълум қилишди Мамлакат аҳолиси Ўзбекистондаги энг ашаддий монополист номини маълум қилди.

Куни кеча Kun.uz Telegram’даги «Сизнинг фикрингиз» каналида тезкор сўров ўтказди. Сўров онлайн ўтказилгани туфайли жинс, ёш ва бошқа омиллар ҳисобга олинмади.

Ўзбекистонликлардан мамлакатдаги энг ашаддий монополистни маълум қилиш сўралди. 4 446 киши ўз фикрини билдирди. Уларнинг 66 фоизи фикрича, GM Uzbekistan энг ашаддий монополист саналади. 8 фоиз бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари» эканини таъкидлаган бўлса, 5 фоиз «Ўзтрансгаз»ни айтди, яна 5 фоиз - «Ўзбектелеком», 5 фоиз - «Ўзбекнефтгаз», 4 фоиз - «Ўзбекистон темир йўллари» ва 3 фоиз - «Ўзбекэнерго». Қолган 4 фоиз фикрига кўра, бошқа ташкилотлар ашаддий монополист ҳисобланади.

Ўзбекистон президенти GM Uzbekistan’ни икки марта танқид қилди. 2018 йил май ойида у машинасозлик соҳасида рақобат муҳити йўқлигини таъкидлади. 2019 йил май ойида Мирзиёев автомобиль заводи одамларга деярли фойда келтирмаётганини айтди.

«Биз завод раҳбариятини ўзгартирдик, коррупцияни йўқ қилдик. Кўп йиллик иш муддатига қарамай, завод ҳамон Кореядан ускуналар олиб келмоқда», - дея қайд этиб ўтди давлат раҳбари.

Ҳаттоки, Ўзбекистоннинг собиқ давлат котиби ҳам ЎзА’га берган интервьюсида машинасозлик Ўзбекистонда ўлганини таъкидлаб ўтди.

«Сиз ҳозир машина ишлаб чиқариляпти, деяпсиз. Лекин унинг дейлик, битта лампочкаси ўчиб қолса, расво бўлади. Чунки ўзимизда ишлаб чиқарилмайди. Бунақа «ишлаб чиқариш» кимга керак. Майли, ҳамма нарсани юз фоиз шу ернинг ўзида чиқариш қийиндир. Лекин ҳеч бўлмаганда, унинг 60 фоизини ўзимизда ишлашимиз керак...», - деди Раҳим Ражабов.

Куни кеча Ўзбекистондаги ҳайдовчилардан бири бизга қизиқ факт айтиб қолди. Гап шундаки, у GM Uzbekistan автосалонида янги автомобиль сотиб олган ва дарҳол аккумуляторни ўзгартирган. Нима учун, деб сўралганида, у завод аккумуляторлари сифатсиз эканини айтди. Эҳтимол, Ўзбекистон янги машина сотиб олиб, сўнг эҳтиёт қисмлар ҳамда аксессуарларни алмаштиришадиган дунёдаги ягона мамлакатдир. Маълумотларга кўра, ҳайдовчилар баъзида ғилдиракларни ҳам ўзгартиради, сабаби янгиларида юриш «ноқулай».

Умуман олганда, юқорида кўрсатилган барча ташкилотлар ҳақида чексиз гапириш мумкин. 30-40 саҳифадан иборат ахборот-таҳлилий ҳисобот ёзиш ёки у ёхуд бу соҳада PhD даражасини олиш ҳам мумкин, лекин ҳамма чарчади. Гапиришмоқда, ёзишмоқда, ҳисобот беришмоқда, таҳлил қилишмоқда, аммо ҳеч нарса ўзгармаяпти.

Ҳаммамиз ўзимиздаги авиачипталар қай даражада қиммат экани ва кўпчилик Қозоғистон ёки Қирғизистон орқали парвоз қилишни маъқул кўришини яхши биламиз. Жаҳонда нефть нархлари энг рекорд даражагача тушиб кетяпти, бироқ Ўзбекистонда парвозлар нархи тинимсиз кўтариляпти. Тошкент аэропортида «дунё даражасидаги» терминал қурилди, аммо ҳамма нарса сув остида қолганида, томни ёпган/қурган пудратчи эмас, балки шаҳар дренаж тизими айбдор бўлиб чиқди.

«Қўшни Қозоғистонда саккизта авиакомпания бор, лекин бу Air Astana авиакомпаниясига ҳар йили ўз кўрсаткичларини ошириб боришга тўсқинлик қилмаяпти», - дейди SmartGov consulting консалтинг компанияси директори Азиз Умарова.

Ўзбекистонда СССРдан мерос бўлиб қолган барча муҳим тармоқлар давлат қўлида қолмоқда, бироқ келгуси 30 йил ичида биз бозор иқтисодиётига эга ривожланган давлатлар сафига қўшилишни истаяпмиз.

Айтганча, кўплар табиий монополия ҳақида гапирмоқда, аммо ўзбекистонликларни бу қандай монополия экани қизиқтирмаяпти. Бу табиий, чиройли, озғин, қийшиқ ёки семиз монополия бўлиши мумкин. Ўзини оқлаш учун абадий тарзда турли хил назариялар ва атамаларни ўйлаб топиш ҳам мумкин. Ўзбекистон аҳолиси сифатли маҳсулотлар ва хизматларни ҳамёнбоп нархларда олишни хоҳлайди. Бу энг муҳим нарса.

Шунингдек, биз Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳам мурожаат қилиб, кўрсатилган факт ва рақамлар юзасидан изоҳ беришни сўрадик. Бироқ ҳеч қандай жавоб ололмадик.

Улуғбек Акбаров




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар