«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:50
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 1 августдан яна бир соҳа ходимларининг маоши оширилади

04 июн, 10:47 5 901 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 1 августдан яна бир соҳа ходимларининг маоши оширилади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирликларининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерларининг ойлик маошларини умумий таълим мактаблари ўқитувчилари маошига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

2019 йил 1 августдан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар-ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўқитувчи ва концертмейстерлар учун 1.6 баробар ҳамда раҳбарлар учун 1.9 баробарга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятида хорижий мамлакатларнинг мусиқа ва санъат соҳасидаги энг яхши ютуқлари асосида замонавий таълим бериш технологияларини жорий этади;

болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифатини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган, узоқ йиллар мобайнида самарали фаолият кўрсатиб келаётган, фидоий педагог-ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишларини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар-ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминлайди.

Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси 5-, 5.1-банди, 2-иловаси 1.8., 2.8.-банди ҳамда 3-иловаси 3-бандларидаги жадвалларда кўрсатилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари сўзлари чиқариб ташланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар