«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 17:09
ЎЗO‘Z

Ҳайдовчини яқинни ёритувчи чироқ ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олди

01 июн, 21:05 3 952 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳайдовчини яқинни ёритувчи чироқ ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олди Ҳайдовчини автомобиль чироқлари ҳақидаги сўзлари учун тўхтатган патрул-пост хизмати (ППХ) ходими ҳайфсан олди.

Аввалроқ, интернетда ППХ ходими иштирокида юз берган воқеа тасвирланган видео тарқалди. ИИББ матбуот хизматига таяниб Kun.uz’нинг хабар беришича, ҳодисада иштирок этган ходим Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимидаги ППХ бригадасида ишлайди.

«Қонун барча учун баробар. Ҳамма ходимлар кундузги вақтда яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юриши шарт», - дея таъкидлаб ўтишган матбуот хизматида.

Шунингдек, маълум бўлишича, ҳодисадан сўнг шахсий таркиб билан суҳбат ўтказилган, унда ходимларга фуқаролар билан қўпол муомалада бўлишга йўл қўйилиши керак эмаслиги тушунтирилган. Ҳайдовчини тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олган.

«ППХ бригадасининг барча шахсий таркиби қўпол муносабатда бўлиш борасидаги ҳар бир ҳолат бўйича таъсир чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди», - дея қайд этиб ўтишди ИИББ вакиллари.

Бундан ташқари, ходимларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шу жумладан, яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб юриш ҳақида яна бир бор эслатилган. Ходим йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун қайси ҳолат ва шароитларда жазога тортилмаслиги ҳам билдириб ўтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 33
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 268
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 361
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 1
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 78
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 411
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 76
  • Бўлимлар