«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:40
ЎЗO‘Z

Офицерликка бир қадам

27 мая, 20:22 4 207 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Офицерликка бир қадам Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида 2019 йил битирувчиларининг Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланди. Якуний давлат аттестацияси синовларида курсантлар ижтимоий-гуманитар, ихтисослик фанларидан ва чет тиллари бўйича баҳоланиш билан бирга мутахассислик бўйича Битирув (диплом) иши ҳимоясини ўтказадилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, Якуний давлат аттестацияси синовлари нуфузли олий таълим муассасаларидан келган профессор-ўқитувчилардан таркиб топган комиссия аъзолари иштирокида қабул қилинади.

Бу йилги синовларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва Марказий девон мутасадди раҳбарлари, ҳамкор вазирликлар мутахассислари, ИИВ Академияси “Жиноят ва жиноят ижроия ҳуқуқи” кафедраси бошлиғи ю.ф.н. подполковник Ражабов Бахтиёр Алмахматович, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети п.ф.н., профессор Жалолов Жамол Жалолович ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси мудири, ф.ф.д., профессор Мадаева Шахноза Омоннулаевна, Тарих факультети “Ўзбекистон тархи” кафедраси доценти т.ф.н. Полвонов Неъмат Тўраевич ва бошқа илм-фан вакиллари иштирок этмоқдалар.

“Ҳарбий таълим муассасалари ичида Миллий гвардиянинг курсантлари хорижий тилларда эркин, равон гапира олиши, кенг дунёқарашга эга эканликлари билан ажралиб турадилар. Бу якуний давлат аттестацияси синовларида ўз тасдиғини топди. Кучли билим, кенг тафаккурга эга, ҳар қандай вазиятда тўғри ва аниқ қарор қабул қила оладиган офицерлар халқимиз манфаатлари йўлида хизмат қилишига ишонамиз”, – деб фикр билдирди профессор Жамол Жалолович.

Адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилаётган Якуний давлат аттестация синовларида гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича фанлараро якуний аттестацияси комиссияси раиси сифатида иштирок этаётган профессор Шахноза Мадаева Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти битирувчи курсантлари 4 йил давомида эгаллаган билим ва кўникмаларини амалиётда бемалол татбиқ эта олишларига ишонч билдириб, келгусида илм олишга бўлган иштиёқлари асло сўнмаслиги ва Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона хизматлари билан барчага намуна бўлишларини тиладилар.

Лейтенант Нозима Махмудова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 27
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 259
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 150
  • Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 22 апр, 14:50 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар