«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:39
ЎЗO‘Z

Алламжонов: «Сўз эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди»

06 мая, 18:08 3 124 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алламжонов: «Сўз эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди» Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ноҳукумат ташкилотининг сўз эркинлиги рейтингида 53,52 кўрсаткич билан 160-ўринни эгаллади. Икки йил олдин 169-ўринда эдик, ўтган йили эса 165-ўринда.

Ҳисоботда ўзбек журналистлари сўнгги икки йилда мажбурий меҳнат ва коррупция каби долзарб мавзуларда ёза бошлагани, бироқ медиа соҳасида ҳали ички цензура кучли экани таъкидланган.

«Бу - мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп дегани. Оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилсак, далда берсаккина ўткир мавзулар қаламга олинади», - деб ёзади Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Тожикистон рейтингда ўтган йили 149-ўринда эди, бу йил эса 161-ўринда. Россия ҳам ўтган йилгига нисбатан битта поғона йўқотган — 149-поғона. Қирғизистон эса рейтингини 15 поғонага яхшилаган — 83-ўрин.

«Мазкур ҳисобот ўзимизга тутилган ойна — сўз эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди. Бугунги сиёсат, бугунги ислоҳотлар эса ана шу сўз ва матбуот эркинлигига чамбарчас боғлиқ», - дейди Алламжонов.

Маълумот учун, матбуот эркинлиги рейтинги «маҳаллий журналистларнинг эркинлик даражаси»га кўра сараланган 180та давлат рўйхатидан иборат.

У турли давлатлардаги журналистлар, юристлар ва социологларнинг махсус анкетасига берилган жавобларига кўра тузилади. Анкета саволлари журналистлар иши билан боғлиқ кенг доирали мавзуларни қамраб олади — қонунчилик, ўзини ўзи цензура қилиш, медианинг эркинлиги, фикрлар плюрализми, турли институтлар ва идораларнинг журналистлар билан ишлашга тайёрлиги ва ҳоказо.

Бундан ташқари, баҳолашда ўлдирилган, қамоққа ташланган журналистлар сони, шунингдек жиноий таъқиб қилинаётган блогерлар ва журналистлар ассистентлари каби айрим қўшимча мезонлар ҳам ҳисобга олинади.

«Айрим нашрлар оғриқли мавзуларда ёза бошлади. Аммо мамлакатда узоқ вақт ҳукмронлик қилган цензура ва ўз-ўзини цензура қилишдан халос бўлиш учун ҳали кўп иш қилиш керак», - дейилади ҳисоботда Ўзбекистон ҳақида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 191
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 107
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар