«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:49
ЎЗO‘Z

Навоийда ишбилармон ва тадбиркорлар халқаро бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

30 апр, 21:10 2 852 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийда ишбилармон ва тадбиркорлар халқаро бизнес форуми бўлиб ўтмоқда Навоий вилоятида 30 апрель-1 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми бошланди.

Бу йил ўтказилаётган “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форумида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларининг 250 нафардан ортиқ ишбилармонлари, салоҳиятли инвесторлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги мухтор элчилари ва дипломатлари иштирок этмоқда.

Бизнес форумнинг бугунги биринчи кунида хорижлик меҳмонлар “Навоий” эркин иқтисодий зонаси билан танишди ва вилоятнинг йирик корхоналарига ташриф буюрди. Шунингдек, Навоий вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлди.

Форумнинг асосий тадбирлари эртага, 1 май куни бўлиб ўтади. Асосий тадбирлар доирасида Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да халқаро бизнес форумнинг расмий очилиши ўтказилади.

Шундан сўнг, форум иштирокчилари секцияларга бўлинган ҳолда Навоий вилоятининг инвестиция, экспорт, сайёҳлик ва логистика салоҳияти билан танишади.

Форум доирасида иштирокчилар вилоятнинг туристик салоҳияти билан танишиш мақсадида Нурота туманидаги “Чашма” меъморий мажмуаси ҳамда “Сармишсой” музей қўриқхонасига саёҳат қилишлари режалаштирилган.

Мазкур бизнес-форумга президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йили асос солинган.






Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 0
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 2
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 11
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар