«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:43
ЎЗO‘Z

Алиментдан қарздор оталарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмоқда

16 апр, 16:40 4 969 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алиментдан қарздор оталарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмоқда Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган қарздор оталарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жумладан, қарздор А.Қаландаровдан ундирувчи Х.Джураева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти тўланиши лозим бўлган 13 млн. 935 минг сўм;
-қарздор А.Бибарцевдан ундирувчи Н.Бибарцева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 14 млн. 964 минг сўм;
- қарздор М.Исламовдан ундирувчи Н.Исламова фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг таъминоти учун 10 млн. 541 минг сўм;
- қарздор А.Тухтаевдан ундирувчи Н.Таджиева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 6 млн. 664 минг сўм;
- қарздор А.Потаповдан ундирувчи В.Потапова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг таъминоти учун 28 млн. 447 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.

Қарздор И.Абдурафиков ҳам ундирувчи С.Абдурафикова фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандлари учун 2 млн. 313 минг сўм алимент пулларини тўлагани сабабли, унга нисбатан ҳам 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилган эди, у оталик масъулиятини тушуниб етди ва жазони ўтаб бўлгач, алимент бўлган қарзларини тўлиқ тўлаб берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар