«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Уларни «қўлидан етаклаб» натижани таъминлаш керак»

08 апр, 23:00 3 464 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Уларни «қўлидан етаклаб» натижани таъминлаш керак» Фото: Президентнинг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, биринчи ярим йилликка доир вазифаларни белгилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Кейинги йилларда вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари ҳудудларга юборилиб, жойларда янги корхоналар ва доимий иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича янги тизим яратилди. Инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар жорий этилди.

Хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари, жаҳоннинг етакчи ишбилармонлари билан музокаралар ўтказилиб, мамлакатимизга ўнлаб миллиард доллар инвестиция жалб этиш бўйича 700 га яқин инвестиция битимлари имзоланди.

Бундай чора-тадбирлар натижаси ўсиш суръатларида кўзга ташланмоқда. Хусусан, ўтган йили асосий капиталга инвестициялар ҳажми 18 фоиздан зиёд ўсган. Бу, ўз навбатида, саноат ишлаб чиқаришининг 14,4 фоизга кўпайишини таъминлаган.

Муҳим сифат ўзгариши шундаки, илгари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида ҳудудий лойиҳалар деярли бўлмаган бўлса, жорий йилда ўзлаштириладиган тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг ярми ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади.

2019 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ жами 3 минг 200 дан зиёд инвестиция лойиҳаси доирасида қарийб 14 миллиард доллар миқдоридаги капитал қўйилмаларни ўзлаштириш режалаштирилган. Шундан 4 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

Йиғилишда мазкур инвестиция лойиҳалари тармоқлар ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди. Муддатидан кечикаётган лойиҳаларнинг муаммоли жиҳатлари муҳокама қилинди.

Биринчи чоракда белгиланган маблағлар ўзлаштирилган бўлса-да, айрим тармоқлар ва ҳудудларда ишлар қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзавтосаноат», «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятлари, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раҳбарлари, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари огоҳлантирилди.

Давлатимиз раҳбари инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизимини жорий этишни таклиф қилди. Унга кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги барча лойиҳалар тўртта рўйхатга бўлиниб, алоҳида ва изчил назорат қилиб борилади.

Биринчи рўйхатга жорий йилда 3,6 миллиард доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши мўлжалланган 27 та энг муҳим стратегик лойиҳалар киритилади ва у Президентнинг доимий назорати остида бўлади.

Иккинчи рўйхат шу йили 1,3 миллиард доллар хорижий инвестиция ўзлаштириладиган 65 та йирик лойиҳадан иборат бўлиб, уни Бош вазир назорат қилиб боради.
Бош вазир ўринбосарлари назорат қиладиган учинчи рўйхатга 407 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган 65 та лойиҳа киритилади.

Тўртинчи рўйхатдаги лойиҳаларни ҳудудларга бириктирилган марказий идоралар раҳбарлари ва ҳокимлар назорат қилади.
Инвестициявий лойиҳалар ижроси доимий равишда муҳокама қилиниб, муаммолар тезкорлик билан ҳал этиб борилади.

Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш борасида имкониятлар тўлиқ ишга солинмаганига эътибор қаратиб, тармоқлар ва ҳудудларда янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тармоқ вазирликлари билан биргаликда нефть-газ, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, машинасозлик, электр техникаси соҳаларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд салоҳият ва ресурсларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича қўшимча инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шакллантирилган ушбу таклифлар асосида мамлакатимизнинг элчихоналари билан биргаликда юртимиз ва хорижда бизнес-форумлар ташкил қилиш, маҳаллий инвесторларнинг мақсадли тақдимотларини ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

– Ўзбекистон билан ишлаш истагини билдирган хорижий инвесторлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, лойиҳанинг бошидан охиригача уларга ёрдам бериш, оддий қилиб айтганда, уларни «қўлидан етаклаб» натижани таъминлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 0
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар