«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда

26 фев, 18:30 4 851 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги 150-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳудудида 1 мартдан 1 июлга қадар онлайн назорат-касса машиналари тизимини амалиётда қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларини унда иштирок этишга чақирди. Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун қарор билан белгиланган фискал маълумотлар операторига, яъни «Янги технологиялар» илмий-ахборот марказига ёзма мурожаат қилиб, фискал модулига эга бўлиши талаб этилади. Тажриба лойиҳасини ўтказиш даврида фискал модул бепул берилади.
Сўнгра фискал модулни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали «Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизмати ёрдамида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтган фискал модулни электрон ҳисоблаш машиналарига ёки бошқа қурилмаларга ўрнатиш ва созлаш ишларини бажаргандан сўнг тадбиркорлик субъекти тажриба лойиҳаси иштирокчисига айланади.
Бундан ташқари, «Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматида кун давомида касса чеклари бўйича тушумни кўриб бориш имконияти яратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар