«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:36
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

06 фев, 09:51 4 500 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Қуйидагилар:
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси;
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Қуйидагилар:
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилади, уларнинг намунавий таркиби тасдиқланади.

Белгилаб қўйилишича:
а) Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
- аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга ваколатли орган ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
- аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини назорат қилиш;
- аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, материалларни қайта ишлашни ташкил этиш ва якуний натижаларни эълон қилиш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
- аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда, жалб этишни ташкил этиш;
- ташкилотларни, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларга, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ташкил этиш;
- ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳудудий бўлинмаларини ва бу жараёнга жалб қилинган бошқа ташкилотларни моддий-техник таъминланганлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс ишлар бажарилишини назорат қилиш;
- ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда иштирок этганларни рағбатлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади:

- аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, тартиби, даври ва муддатлари;
- илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш;
- аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иштироки, уларнинг вазифалари, функциялари ҳамда жавобгарлигини кўрсатиш;
- аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари ва манбаларини белгилаш;
- аҳолини рўйхатга олиш якунларини амалга ошириш бўйича ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Миллий гвардия формасида юрган шахс қўлга олинди 19 мар, 13:05 0
  • Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди 19 мар, 10:37 25
  • Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди 19 мар, 06:00 50
  • 368 млн сўмлик соф қуйма олтинни Тошкентга олиб кетаётган шахслар қўлга олинди 18 мар, 22:56 134
  • Қирғизистонлик аёл ўзбекистонлик эридан алиментни МИБ орқали ундириб олди 18 мар, 21:46 111
  • Президент: энди йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида ўтказилади 18 мар, 18:00 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон нефтдан қанча даромад топади ва уни қайси давлатларга сотади? 19 мар, 12:41 0
  • Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди 19 мар, 12:26 1
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 1
  • Тошкентдаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди 19 мар, 10:37 25
  • Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича бош вазир бошчилигида комиссия тузилади 19 мар, 10:10 17
  • БМТ: Ғазода камида 1,1 млн одам очарчилик хавфи остида 19 мар, 09:43 19
  • Эрон Исроилнинг Ғазодаги Ал-Шифо касалхонасига тажовузкор ҳужумини қоралади 19 мар, 09:13 23
  • Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди 19 мар, 08:44 81
  • Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади? 19 мар, 08:13 300
  • Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 19 мар, 07:43 62
  • Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди” 19 мар, 07:13 115
  • Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди 19 мар, 06:37 379
  • Бўлимлар