«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:54
ЎЗO‘Z

Тошкентда ҳайдовчилар 2018 йилда қайси қоидани энг кўп бузишган?

28 янв, 23:00 4 456 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ҳайдовчилар 2018 йилда қайси қоидани энг кўп бузишган? Тошкентда йўл транспорт ҳодисаларини камайтириш, автомобиллар ҳаракатланишини тартибга солиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИБ, ЙҲХ бошқармаси кўпгина ишларни амалга ошириб келмоқда. ЙПХ ходимлари туну кун навбатчиликда туриб, қоидабузарларга чора кўришда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, 2018 йил давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 772,060 та қоидабузарликлар аниқланган.

Булардан 159,695 таси қўпол қоидабузарликлар, 3052 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган. “Радар”лардан қўрқмасдан тезликни оширган ҳайдовчилар 26,150 нафарни ташкил этади. Яна 8714 нафар ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи қизил чироқларига бўйсунмаган. 78,646 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузган. Шунингдек, 26,025 нафар ҳайдовчилар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлиги учун чора кўрилгани қайд этилган.

Ўтган 2018 йилда пиёдаларга нисбатан ҳам кескин чоралар кўрилган. Аниқроғи йил давомида 31,617 нафар пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтганлиги учун жаримага тортилган.

Бундан ташқари 1877 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасининг ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтирган ҳолатда ҳаракатланганлиги, 7320 нафар ҳайдовчи уяли телефондан фойдаланганлиги, 340,549 нафар ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилгани айтилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар