«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:00
ЎЗO‘Z

Лола Каримова «Ўткан кунлар» романини илк марта бир кечада ўқиб чиққани ҳақида сўзлаб берди

11 янв, 14:43 5 753 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова «Ўткан кунлар» романини илк марта бир кечада ўқиб чиққани ҳақида сўзлаб берди Ислом Каримов Фонди атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий қаламига мансуб "Ўткан кунлар" романини инглиз тилига таржима қилиш ва нашр этиш лойиҳасини амалга оширди. Бу ҳақда мазкур фонднинг раҳбари, Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева instagram‘даги саҳифасида маълум қилди.

Ушбу совғабоп нашрнинг бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди.

“Абдулла Қодирий – ХХ асрнинг атоқли адиби, маърифатпарвари ва публицисти. У 1922 йилда ёзган “Ўткан кунлар” асари билан ўзбек миллий романчилик мактабига асос солди. Мазкур асар ҳақли равишда ўзбек адабиёти дурдонаси дея эътироф этилади. Юксак бадиият намунаси саналган роман бир неча авлод ўзбек китобхонларининг севимли асари бўлиб келаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.
Таассуфки, ёзувчининг ҳаёти фожиавий якун топди. Машъум қатағон йилларида Қодирий “халқ душмани” деган сохта айблов билан қамоққа олинди ва 1938 йилда қатл этилди.

“Ўткан кунлар” романини илк маротаба қўлга олганим ҳали-ҳамон ёдимда. Асар мени шу қадар ўзига ром этган эдики, уни бир кечада ўқиб тугатган эдим. Ушбу муҳаббат қиссаси мени – ўша кезлар 14 ёшда бўлган ўсмир қизни ўтмиш оламига олиб кирди. Тарихий давр, турфа қаҳрамонлар тақдири, характери ва ҳаёт тарзини юксак ижодий маҳорат билан, батафсил тасвирлаган муаллиф ўз асарига умрбоқийлик бағишлади, келгуси авлодларга ҳам ота-боболари кечмиши билан яқиндан танишиш имконини туҳфа этди.

Ушбу совғабоп нашрни теран рамзий маънога эга суратлари билан безаган рассом Бобур Исмоилов ўша давр нафасини етказиб бера олган, деб ўйлайман. Бунинг учун унга алоҳида миннатдорлигимизни изҳор этамиз.
Каримов Фонди кўмаги билан ушбу китоб Nouveau Monde Editions номдор француз нашриётида чоп этилди.

Ўзбек адиби романи ўттиздан зиёд бадиий асарни таржима қилган британиялик адабиётшунос ва мутаржим Кэрол Ермакова томонидан инглиз тилига ўгирилди. Таржимага Жули Уикенден муҳаррирлик қилди”, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар