«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:03
ЎЗO‘Z

Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф этмоқда

07 янв, 16:40 8 395 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф этмоқда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент ҳудудидаги божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи «фронт-офис»га ишга таклиф этмоқда.

«Фронт-офис»га номзодлар танлов асосида танлаб олинади. Танловдан ўтган номзодлар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилинади ҳамда уларга ишбай аснода иш ҳақи тўланади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;
- божхона қонунчилигига оид билимларга ва уларни амалиётга қўллаш, шунингдек, ташкилий техникалар (компьютер, сканер, принтер
ва бошқалар) билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
- юклатилган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлиши;
- божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан салбий асослар билан бўшатилмаган бўлиши керак.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1) фуқаролик паспорт нусхаси;
2) 086/у шаклдаги тиббий маълумотнома;
3) наркология ва руҳий-асаб касалликлари диспансерлари томонидан берилган маълумотнома;
4) охирги иш жойидан тавсифнома ҳамда маълумоти тўғрисида диплом.

Мурожаат учун манзиллар:
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси: Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 35, тел.: 71-120-76-76;
Тошкент вилояти божхона бошқармаси: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90-уй, тел.: 71-120-86-10;
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти, тел.: 71-120-86-30.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар