«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 03:48
ЎЗO‘Z

Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими?

07 ноя, 21:20 18 843 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими? Lotin yozuviga asoslangan ŏzbek alifbosini isloh qiliş kun tartibiga çiqqanidan sŏng, juda kŏpçilik bu haqida ijobiy fikrlarini aytişni boşladi. Tŏğri, jarayonlarni hamma ham xuşçaqçaqlik bilan kutib olmadi, ular yozuvdagi ŏzgarişlarni joiz emas, deb hisoblaşadi va bŏlayotgan işlardan jiğibiyroni çiqib yurişibdi.

E'tiroz bildiruvçilarning asosiy argumentlaridan biri – xalqni savodsiz qilişning nima keragi bor! Axir şundoq ham kŏp bora alifbomiz ŏzgargani yetmaydimi?

Xŏş, rostdan alifbo islohoti natijasida xalq savodsiz bŏlib qoladimi? Uşbu voqealar qay darajada xavotirli?

Uşbu maqolada şu haqida bir-ikki oğiz suhbat quramiz.

Мақоланинг дастлабки қисмини атайин ўзгариши кутилаётган алифбо бўйича ёздим. Энг аввало бир саволга жавоб берингчи: юқоридаги матнни ўқишга қийналдингизми? Ёки бирор жойи Сизга тушунарсиз бўлдими?

Ҳозир амалда бўлган алифбомиздан хабари борлар учун бу ёзувлар тушунарсиз бўлганига шахсан мен ишонмайман.

Ҳа, бир нарсани тан олиб айтиш керакки, жамиятда алифболар алмашуви ҳар доим ҳам осон кечмайди. Бу, айниқса, турли авлод вакиллари учун қийинчилик туғдиради. Масалан, ўзимиздан мисол олайлик. 1993 йилдаги қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси жорий этилгач, йиллар ўтиб жамиятда лотин ёзувини ўқишни билмайдиган катта авлод ва кирилл алифбосини танимайдиган ёш авлод шаклланди. Хорижий тилда эмас, ўз она тилингда ёзилган ёзувни ўқишга қийналиш халқ учун ноқулайлик туғдириши шубҳасиз, албатта.

Аммо бугунги кунда лотин алифбосига киритилаётган ўзгаришлар халқни саводсиз қилиши ҳақидаги даъволарга қўшилиб бўлмайди.

Биринчидан, алифбо тўлиқлигича биридан бошқасига алмашиб кетаётгани йўқ. Шунчаки, 4 та ҳарфнинг шаклига жузъий ўзгариш киритилмоқда, холос. Бунинг натижасида халқ саводсиз бўлиб қолмайди.

Иккинчидан, алифбога мазмунан ўзгаришлар киритилмади, яъни ҳарфлар сони кўпаймади ёки камаймади, «Ж» ҳарфи «С» шаклида ёзиладиган бўлмади, унлилар икки-уч хил кўринишга ўзгартирилмади ва ҳ.к.

Учинчидан, ўзгараётган ҳарфлар ҳам мутлақо осмондан тушган ва халқ учун бегона ҳарфлар эмас. «Ŏŏ» ва «Ğğ» ҳарфларининг таклиф этилаётган ёзма шакли барчага яхши таниш, чунки ёзувда ушбу ҳарфларни айнан шу кўринишда ёзамиз. «Şş» ва «Çç» ҳарфларини 1993 йилдаги алифбони ўрганганлар яхши эслашади, кейинги авлоднинг аксарият қисми ҳам бу ҳарфларнинг «ш» ва «ч» эканлигидан хабардор.

Шунга кўра, алифбога киритилаётган ўзгаришлар халқни саводсиз қилади, деган иддаолар етарли асосга эга эмас. Бу гапларни ўзгаришларни унча хушламайдиган консерваторларнинг беозор хархашаси, деб қабул қилсак бўлади, ундан ортиғи эмас.

Vahima qiladigan joyi yŏq, işoning.
Хушнуд Худойбердиев,
huquqşunos, bloger




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 211
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 66
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 58
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 52
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар