«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:48
ЎЗO‘Z

Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди (фото)

27 окт, 23:53 3 592 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди (фото) Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан қайтиб келаётган М.Д. имли шахс бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинани божхона назоратидан ўтказиш чоғида юртимизга катта миқдордаги тамаки маҳсулотлари кириб келишининг олдини олишди.

Гап шундаки, ушбу автомашинанинг йўловчи кабинасини “Саманта” лақабли хизмат ити ёрдамида текшириш чоғида божхоначилар автомашинага ноқонуний маҳсулот яширилганлигини пайқаб қолишди.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Шундан сўнг автомашина чуқур божхона назоратидан ўтказилганда хизмат итининг хатти-ҳаракатлари ўз исботини топди, унинг эшикларидан панеллари ечиб кўрилганида, автомашина олд ва орқа эшиклари орасида моҳирона яширилган 887 қути “MILANO” ва 50 қути “ESSE Light” ёзувли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Текширув давомида ҳайдовчи ва йўловчи келишган ҳолда ушбу ҳуқубузарликни содир этганлигига иқрор бўлишди.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддасига биноан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яширинча товарларни ноқонуний олиб ўтиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига топширилди. Ҳозирда аниқланган тамаки маҳсулотлари ҳамда автотранспорт воситаси ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.

Маълумот сифатида: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йил давомида 21 та ҳолатда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар