«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:06
ЎЗO‘Z

Марказий банк: «Uzcard» муаммоси ҳисобга олинади — қонунчиликка ўзгаришлар киритилади

17 сен, 19:25 4 569 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: «Uzcard» муаммоси ҳисобга олинади — қонунчиликка ўзгаришлар киритилади Марказий банк матбуот хизмати маълум қилишича, «Uzcard» фаолиятида муаммолар кузатила бошланганидан бери Марказий банк вакиллари дастурий таъминот мутахассислари билан ҳамкорликда тўлов тизими ишини тиклашда кўмаклашишмоқда.

Тизимни тиклашнинг биринчи босқичи тугади — тўлов карталаридаги қолдиқларнинг маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич, яъни тўлов терминаллари ишини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

Зарурат бўлганда фуқаролар нақд пул учун хизмат кўрсатувчи банкларига мурожаат қилишлари лозим. Шуни эътиборда тутинг: ҳозирча айнан карта очилган банк филиалига бориш керак (терминаллар ишлай бошлагач эса ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилса бўлади). Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда мамлакатимиз ҳудудларидаги филиалларни нақд пул билан таъминлаш бўйича иш олиб борган.

Ўз навбатида, Марказий банк юз берган ушбу ҳолат эътиборсиз қолмаслигини маълум қилди. Қонунчиликка МБ барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тўлов тизимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар билан таъминловчи ўзгаришлар киритилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар