«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:16
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди

15 сен, 09:27 5 523 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб сайланди.

Бугун, 14 сентябрь куни соат 10.00да Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, қўшма мажлисда иштирок этган 331 депутатлардан 324 нафари ёқлаб берган овози билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Жаҳонгир Обидович Олий Мажлис Сенатидаги пойтахт номидан сайланган бешинчи сенатор сифатида фаолият олиб боради.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкентда туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик“ ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳар “Артел Инжиниринг“ МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган.

2018 йил 26 апрель куни Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 86
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 189
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 148
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар