«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:23
ЎЗO‘Z

Сизни ички ишлар ходими тўхтатди: нима қилиш керак?

08 сен, 13:26 8 386 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сизни ички ишлар ходими тўхтатди: нима қилиш керак? Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор.

Энг аввало, сизни нега тўхтатишлари мумкин?

Бугунги кунда тез-тез учрайдиган ҳолат: ички ишлар ходими кўча ёки метрода ҳужжатларингизни текшириш учун сизни тўхтатди. Масалан, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходим сизни қидирувдаги шахс деб гумон қилса, тўхтатиб ҳужжатларингизни текшириш ҳуқуқига эга.

Агар ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, ҳуқуқ-тартибот органи ходими шахсингизни аниқлаш мақсадида 3 соатгача ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Ҳужжатларингиз борасида муаммо бўлмаса, сизни дарҳол қўйиб юбориши шарт. Бироқ ички ишлар ходими сизни узоқроқ ушлаб туриш учун ҳар доим сабаб топиши мумкин – масалан, у паспортингиз сохта эканлигига шубҳа билдириши мумкин. Шунда сизни туман ички ишлар бўлими ёки таянч пунктига олиб кетишади.

Ички ишлар ходими ҳужжатларингизни текшириш учун юзлаб сабаб топиши мумкин. Агар сизнинг паспортингиз ёки шахсингиз ходимга ёқмаса, унда ички ишлар бўлимига боришга мажбур бўласиз.

Кўчада ички ишлар ходими тўхтатганда ўзингизни қандай тутишингиз керак?

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ички ишлар ходими, энг аввало, унвони, лавозими, исм-фамилиясини айтиб, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини тақдим этиши шарт, шундан сўнг тўхтатиш сабаби ва мурожаат мақсадини айтади.

Агар сизни патруль-пост хизмати ходими тўхтатса, у хизмат нишонига эга бўлиши ва хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт, сиз эса уни суратга олиш ёки маълумотларни ёзиб олиш ҳуқуқига эгасиз.

Агар ички ишлар ходими ўзини таништириш ва гувоҳномасини кўрсатишдан бош тортса, 102 рақамига қўнғироқ қилинг ва “номаълум шахс менинг ҳужжатларимни текширишга уринаяпти” деб хабар беринг.

Паспортингизни ички ишлар ходими қўлига берманг. Қонунга кўра сиз бегона шахсларга ҳужжатингизни беришингиз мумкин эмас. Агар сиз бошқа вилоятдан келган бўлсангиз, ёнингизда доимо поезд (самолёт) чиптаси ёки вақтинча рўйхатга қўйилганликни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.

Ички ишлар ходими ўзини таништириши шарт. Агар бош тортса 102 рақамига қўнғироқ қилинг. Ҳужжатингизни ўзингизда сақланг ва уни ички ишлар ходими қўлига берманг.

Сизни қўйиб юборишмади. Нима қилиш керак?

Бақир-чақир қилманг, асабийлашманг ва ҳужжатингизни кўрсатишдан бош тортманг. Агар шундай қилсангиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддасига кўра сизни ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатишда айблаб 15 суткага қамашлари мумкин.

Ички ишлар ходимининг ҳужжатни текшириш ва шахсни кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасида кўрсатилган. Агар сиз ушбу қонундан хабардор эканлигингизни кўрсатсангиз, ҳуқуқ-тартибот ходимлари сиз билан эҳтиёткор муносабатда бўлишади ёки ҳужжатларингизни текширмасликлари ҳам мумкин.

Ички ишлар ходимлари чўнтагингиз, сумка ва телефонингизни ҳам кўрикдан ўтказишни (текширишни) талаб қилишлари мумкин. Сиз рад этиш ҳуқуқига эгасиз. Адвокат билан боғланинг. Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Агар ходимлар бу кўрик (текширув) эмас, балки тинтув эканлигини айтаётган бўлса, улар тинтув учун ажримни кўрсатиши ва холисларни келтиришлари шарт.

Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади. Тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракатлар қаерда ва кимникида ўтказилиши зарурлиги, қайси нарса ёки ҳужжатларнинг қидириб топилиши ва олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.

Навбатчи прокурорнинг ёки Бош прокуратуранинг ишонч телефони рақамлари доимо ёнингизда бўлсин. Агар сизни тўхтатган орган ходими қонунни бузаётганини пайқасангиз прокурорга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Баъзан қўнғироқ қилаётганингизнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот ходимларига таъсир кўрсатиши ва улар сизни қўйиб юбориши мумкин.

Агар ички ишлар ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузса, сиз ушбу баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларни киритиш ҳуқуқига эгасиз.

Баённома тузишдан аввал сизга ўз ҳуқуқларингизни тушунтириб беришлари шарт. Агар сизга тушунтириб берилмаса, сиз ҳужжатга имзо қўйишдан бош тортиб, бунинг сабабларини баён этишга ҳақлисиз. Суд сиз тарафда бўлиши мумкин.

Энг муҳими, асабийлашманг, адвокат келгунча сукут сақланг ва тинтув қилинишингизга йўл қўйманг.

Манба: Turon24.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 0
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар