«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳридаги хусусий банк тизимида талон-торожлик аниқланди

31 авг, 19:40 4 778 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳридаги хусусий банк тизимида талон-торожлик аниқланди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган хабарга кўра, жорий йилнинг 18 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлимига “Tosh Invest” масъулияти чекланган жамияти директори Д.Ш. “Давр-банк” хусусий акциядорлик тижорат банки тизими орқали қалбаки хужжатлар тайёрлаш йўли билан ўзганинг мулкини ўзлаштириб, талон-торож қилаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Шу асосда, Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор текширув ҳаракатлари давомида тўпланган далиллар ҳамда ХАТБ “Давр-банк” томонидан ўтказилган аудиторлик текширув хулосасига кўра, 2018 йил май-июнь ойларида ХАТБ “Давр-банк” Амалиёт бошқармасида ишлаган У.А. ҳамда “Tosh Invest” МЧЖ директори Д.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, ишониб топширилган ва ихтиёрларида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида, бир нечта жисмоний шахслар номига мақсадли равишда пластик кредит карталарини расмийлаштириб, кредит маблағларини ушбу пластик карталарига ўтказмай, ХАТБ “Давр-банк”га тегишли бўлган 149 млн. сўм миқдордаги пул маблағларини “Tosh Invest” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2018 йил 29 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган моддий зарар тергов даврида тўлиқ ундирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 224
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар