«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 16:50
ЎЗO‘Z

ОТМларга ҳужжатлар қабул қилиб бўлинди: кўрсаткичлар қандай?

18 июл, 21:15 5 748 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОТМларга ҳужжатлар қабул қилиб бўлинди: кўрсаткичлар қандай? 15 июль куни олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш ишлари якунланган эди.

Республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 19 та филиалларига 675 минг 49 нафар абитуриентлардан ариза қабул қилинди (2017 йилда – 729 минг 947 нафар). Ўтган йилга нисбатан 54 минг 898 та ёки 7,5 фоиз кам ҳужжат топширилган.

Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 8,3 тани ташкил этди (2017 йилда – 10,9 та).

Энг кўп ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:

1. Қарши давлат университети – 30.937 нафар (2017 йил 29.529 нафар);

2. Самарқанд давлат университети – 28.733 нафар (2017 йил 24.515 нафар);

3. Фарғона давлат университети – 27.726 нафар (2017 йил 26.618 нафар);

Энг катта конкурслар: Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 23,2 тани;

Андижон машинасозлик институти – 1 ўринга 18,3 тани;

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали – 1 ўринга 17,6 тани;

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 1 ўринга 16,6 тани;

Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 15,8 тани ташкил этди.

Шунингдек, абитуриентлардан энг кўп ҳужжат қуйидаги таълим йўналишларида қабул қилинди:

Тошкент давлат юридик университетининг юриспруденция таълим йўналиши ўзбек гуруҳига – 5.603 та (2017 йилда – 5.178 нафар);

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалининг даволаш иши таълим йўналишига – 4.968 та (2017 йилда қабул бўлмаган);

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили таълим йўналишига – 3.788 та (2017 йилда – 6.418 нафар).

Нисбатан кам ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:

1. Тошкент давлат аграр университети – 7.492 нафар (2017 йилда 13.734 нафар);

2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 643 нафар (2017 йилда 1.427 нафар);

3. Термиз давлат университети – 27.647 нафар (2017 йил 36.546 нафар);

Тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишларига абитуриентлардан 54.976 та ариза қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 0
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 1
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 58
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 41
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 4
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 80
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 18
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 158
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 72
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 243
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 285
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 181
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 84
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 44
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 297
  • Бўлимлар