«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:29
ЎЗO‘Z

Нефрит кўли

08 июл, 23:00 19 199 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нефрит кўли Угом-Чотқол миллий боғида, денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган ноёб табиий сув ҳавзалари бор — Урунғоч кўллари. «Урунғоч» сўзи уйғурчадан «ёрқин нефрит», дея таржима қилинади. Кичик Урунғоч кўли Бўстонлиқ тумани марказидан 90-100 чақирим олисда жойлашган. Сувнинг ҳарорати 7-8 даражадан ошмайди ва унда ҳеч қандай жонзот яшамайди. Узунлиги уч юз эллик метр, эни етмиш саккиз метр, чуқурлиги ўн метр атрофида. Ундан бошқа яна бир, Юқори Урунғоч кўли ҳам бор. Икки кўл бир-биридан катталиги, ўлчами билан фарқ қилади. Юқори Урунғоч кўли ҳеч қачон қуриб қолмайди. Унинг суви феруза тусда ва жуда муздай.

Кўллар ва унга ёндош гўзал табиат манзараларини томоша қилиш, завқланиш учун кунига 200-250 нафаргача сайёҳ ташриф буюради. Уларни кўпроқ сувнинг нефрит ва феруза тусда жилваланиши маҳлиё этади.

Ёмғир ҳидини олиб келган шамолнинг кучли ғувуллашига ҳам парво қилмай, тоғ сўқмоғидан Кичик Урунғоч кўли томон йўлга отландик. Табиатнинг бу гўзал макони атрофига чодир тикиб, яшаётган сайёҳларга ҳам дуч келдик.

Маҳаллий аҳоли қушларнинг бу маконда кўп туриб қолмаслигига, балиқларнинг учрамаслигига сувнинг жуда совуқлиги сабаб, дейишади. Ҳамроҳим изоҳ берди: «Қаранг, жониворлар ҳам, бу сувда бемалол сузиб бўлмаслигини, унда озуқа деярли йўқлигини яхши билади. Баъзан уларнинг фаҳмига қойил қоласан киши!»

Виқорли тоғлар бағрида кўл сувининг нефрит тусида жимирлаши табиатда ниҳоятда кам кузатиладиган ҳодиса. Кўлда чўмилиш тавсия этилмайди. Бунга ҳам кўл чуқурлиги-ю ва сувининг совуқлиги сабаб.

Кўлнинг кўплаб сайёҳлар ташриф буюрадиган гўшага айланишига ишонамиз. Бунга етарлича сабаб ва асослар бор...
Улуғбек ЖУМАЕВ

Манба: Оила даврасида




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 87
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 312
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 140
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар