«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:36
ЎЗO‘Z

Давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш бошланди

29 июн, 20:11 6 892 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш бошланди Мавжуд солиқ тизимида эскирган услуб ва принципларга асосланган иш фаолияти - солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш имконини бермади, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Кадрларни танлаш ва жойига қўйишда билим ва профессионал қобилияти эмас, балки таниш-билишчилик, тамагирлик иллатлари мавжудлиги коррупция ривожланишига шароит яратган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ идораларида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти тугатилди.

Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларига малакали кадрларни танлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди ва ишга кириш истагини билдирган фуқароларни ишга қабул қилиш жараёни бошланди.

Бунинг учун soliq.uz ёки my.soliq.uz сайтлари орқали резюме ҳамда ишга кириш мотивацияси (мақсади)ни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди.

“Бундан буён солиқ органларига ишга киришда тубдан янгича тизим - адолатлилик, шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади ва ишга кириш юзасидан қилинган мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилиши таъминланади”, дейилади KUN.UZ’га тақдим этилган маълумотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар