«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:16
ЎЗO‘Z

Ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шодиев ҳақида нималарни биламиз?

16 июн, 18:59 7 087 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шодиев ҳақида нималарни биламиз? 2018 йил 28-30 июнь кунлари Ўзбекистонда «Ўзбекистон-2035» Форуми ўтказилади. Маълумотларга кўра, бутун дунёдан 50 дан ортиқ экспертлар, - ҳамюртларимиз, - Ўзбекистоннинг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси ва концепциясини ҳар томонлама муҳокама қилиш учун тўпланади.

Ташкилотчи - «Буюк Келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг таъсисчилари ва аъзолари дунёнинг турли нуқталарида яшовчи ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида таниқли мутахассислар даражасига кўтарилган ўзбекистонликлардир.

Тадбирнинг расмий ҳомийси - Шодиев Халқаро фонди.

Расмий маълумотларга кўра, Шодиев Халқаро фонди халқаро нодавлат хайрия ташкилотидир. Жамғарма Шарқий Европа, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги илмий, ижодий ҳамда маданий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида фан доктори Фаттоҳ Қаюмович Шодиев томонидан 1996 йилда ташкил этилган.

Ҳозирги кунда Фонд интеллектуал ривожланиш имкониятларини яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширади, ҳамда унга муҳтож бўлганларга ёрдам беради. Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари:

• Стипендия дастурлари
• Хайрия лойиҳалари
• Санъат
• Илмий тадқиқотларга эътибор қаратилган нашриёт фаолияти
• Халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш

2017 йил сентябрь ойида Шодиев Халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.

Фото: Getty Images
Қисқача таржимаи ҳол

Фаттоҳ Шодиев 1953 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган, Москва Давлат халқаро муносабатлар институтини (МГИМО) «Халқаро ҳуқуқ» ихтисослиги бўйича тамомлаган. тугатган. Сиёсий фанлар номзоди, Қозоғистон Республикаси Табиий фанлар академияси аъзоси, Япония тарихи, иқтисодиёти ва сиёсати бўйича 30дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи.

Ф.Шодиев МГИМОни тугатганидан сўнг СССРнинг Япониядаги савдо миссияси маслаҳатчиси (1976-1979 йиллар), СССР Савдо вазирлигида совет-япон иқтисодий муносабатлари бўйича етакчи мутахассис (1979-1989) бўлиб ишлаган.

2005 йилда Қозоғистон Республикаси президентининг фармони билан Ф.Шодиев «давлат олдидаги хизматлари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига катта ҳисса қўшгани учун» Ҳурмат ордени билан тақдирланди. Худди шу йили у «демократия ва иқтисодий эркинлик ривожи учун» Авраам Линколн медалини ҳам олди.

Бундан ташқари, Ф.Шодиев Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги МГИМО Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади. У МГИМО Тараққиёт жамғармаси - Россия Федерациясининг биринчи эндаумент-фонди асосчиларидан бири.

Тоғ-кон саноати, қайта ишлаш, энергетика, логистика ва маркетинг соҳалари бўйича интеграциялашган корхоналарга эга табиий ресурсларни ўзлаштириш бўйича етакчи гуруҳлардан саналувчи ENRC (Eurasian Natural Resources Corporation) ширкати эгаларидан бири.

Ф.Шодиев шунингдек, Болқон ярим ороли, Замбия ва Жанубий Африкада ферроникель, мис ҳамда кобальт қазиб олиш бўйича активларни бирлаштирган IMR (International Mineral Resources) кон металлургия ширкатининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Қозоғистоннинг етакчи банкларидан бири бўлган Евросиё банкининг директорлар кенгаши аъзосидир.

Маълумотларга кўра, айни пайтда унинг ширкати Tashkent City қурилиши ва «Ўзбек металлургия комбинати» фаолиятини ривожлантиришда иштирок этмоқда.

Ўзбек, рус, япон ва инглиз тилларини билади. Оилали, ўғли ва икки қизи бор.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар