«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:02
ЎЗO‘Z

Тиббиёт ходимлари “пора” олишда давом этмоқда...

02 июн, 17:25 8 045 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тиббиёт ходимлари “пора” олишда давом этмоқда... Фото:Бухоро вилояти ИИБ
Бухорода олдин сунъий равишда ҳомила тушириб, бу бўйича жазоланган акушер-гинеколог худди шундай жиноятни такрор қилиб, “пора” билан қўлга олинди.

“UzNews.uz”нинг Бухоро вилояти ИИБдаги манбаси хабарига кўра, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, уй шароитида туғилган бола учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган врач-гинеколог қўлга олинди.

Когон шаҳрида яшовчи фуқаро, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро шаҳридаги 7-сонли поликлиникада врач-гинеколог вазифасида ишловчи “Зилола” имли аёл унинг қорнидаги ҳомиласини уй шароитида туғдирганлигини, бунинг эвазига 400 АҚШ доллари олганлигини, ҳозирда боласининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги сабабли унга вилоят Тиббиёт Бирлашмасида ишловчи танишлари орқали гувоҳнома тайёрлаб бериши мумкинлигини, бунинг учун эса, 300 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу “Зилола” исмли аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар нитажасида,

-1981 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 114-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган, Бухоро шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиникада акушер-гинеколог врач вазифасида ишловчи Зилола Остонова ариза муаллифидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, Тиббиёт Бирлашмасида оператор вазифасида ишлаб келаётган, 1994 йилда Когон туманида туғилган Маржона Асқарова ҳам ўзининг жиноий шериги Зилола Остоновадан ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар