«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:20
ЎЗO‘Z

Диана Еникеевани уриб юборган «КамАЗ» ҳайдовчисига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолди

22 мая, 22:04 4 527 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Диана Еникеевани уриб юборган «КамАЗ» ҳайдовчисига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолди Фото: «Дарё». Акром Элмуродов.
Диана Еникеева иши бўйича «КамАЗ» ҳайдовчиси суд ҳукмидан норозилик билдиргани ва иш апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 22 май куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Диана Еникееванинг бевақт ўлими ҳолати бўйча чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлиб, судланувчи Акром Элмуродов ва унинг ҳимоячиси томонидан апелляция тартибида келтирган шикояти асосида жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Суд мажлисида судланувчи ва унинг ҳимоячиси тайинланган жазони енгиллаштириб, уни қамоқдан озод қилишни ва моддий ҳамда маънавий зарар ҳажмини камайтиришни, ўз навбатида прокурор ва жабрланувчи Александр Еникеев суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.

Суд ҳайъати, тарафларнинг фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши материаллари асосида атрофлича ўрганиб чиқиб, судланувчи ва унинг ҳимоячисининг важлари суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдирди.

Суд ҳукми 2018 йил 22 майдан қонуний кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, Диана Еникеева билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 1 майдаги ҳукмига асосан судланувчи Акром Элмуродов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи Элмуродовдан жабрланувчи Александр Еникеев фойдасига 19 782 500 сўм моддий ҳамда 25 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Акром Элмуродов 14 март куни соат 11:30 ларда, З.Исроиловга тегишли, техник жиҳатдан соз ҳолатдаги «Камаз 55111» русумли автомашинада амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 7, 77-бандлари, 2-иловаси, 1.2-банди талабларини қўпол равишда бузган. У Каттақўрғон тумани «Алижон» маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг «Бухоро—Самарқанд» йўналиши бўйича бошқариб бориши давомида ўзининг йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиқ ёнида бўлган Диана Александровна Еникеевани кўрганидан сўнг унга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан, бошқарувидаги автомашинани хавф пайдо бўлган вақтдан тормозлаб тўхтатиш ёки хавфсиз айланиб ўтиш имкониятига эга бўлса-да, ушбу чораларни кўрмасдан Еникеевани уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар