«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:31
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

15 мая, 11:02 7 681 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди Шу вақтгача Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари ва Чилонзордаги «Собитхон ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби сифатида ишлаб келган Эргаш Рустамов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 14 май куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда, жумладан, шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб тургани сабаб, Рамазон ойида диний соҳада иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрия лойиҳаларида масъуллар юклатилиши муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) буйруғи билан Эргаш Рустамов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинган.

1959 йили Сурхондарё вилоятида туғилган Эргаш Рустамов 1997 йилда Imoм Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. 1996—1997 йилларда Тошкент ислом институти проректори, 1996—2017 йилларда Чилонзордаги «Собитхон ҳожи» масжиди имом-хатиби, 2006—2010 йилларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, 2012—2017 йилларда ЎМИнинг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби лавозимларида ишлаган.

Эргаш Рустамов 2017 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари ва Чилонзордаги «Собитхон ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, апрель ойи бошида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечиргани, май ойи бошида эса комадан чиққани ҳақида хабар берилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 90
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 164
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 462
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 63
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 329
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар