«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:13
ЎЗO‘Z

Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир қонун лойиҳаси aкўриб чиқилди

12 мая, 07:02 4 686 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир қонун лойиҳаси aкўриб чиқилди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

"Биринчи ўқишда кўриб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин бахс-мунозаралари объектига айланди", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, лойиҳа билан жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини унинг нотариал тасдиқловисиз бир ой муддатга ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалаларини соддалаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги пайтда миллий қонунчилик автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлашни талаб этади.

Сиёсий партиялар фракциялари, айниқса "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси аъзолари Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш (каршеринг) бўйича дастлабки хизматларни Ўзбекистондаги тўрт туристик марказ — Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Хоразмда ишга тушириш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар