«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:52
ЎЗO‘Z

ДХХ ходимлари томонидан туман ҳокими ёрдамчиси қўлга олинди (ВИДЕО)

21 апр, 15:57 9 472 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ ходимлари томонидан туман ҳокими ёрдамчиси қўлга олинди (ВИДЕО) Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан биргаликда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятнинг олдини олишди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида намойиш этилган лавҳада айтилган.

Қайд этилишича, махсус хизмат ходимлари томонидан Қўшкўпир тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Умурбек Атаназаров фуқароларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш учун кўмаклашиш баҳонасида алдов орқали уларнинг пулларини олиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Умурбек Атаназаров Жанубий Корея давлатига шартнома асосида ишга жўнатиш учун икки нафар фуқародан саккиз минг АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди. Дастлабки терговолди суриштируви вақтида Умурбек Атаназаров шу вақтга қадар 12 нафар фуқародан жами 22 минг 400 АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳоким ёрдамчиси Умурбек Атаназаровга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар