«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:00
ЎЗO‘Z

Индонезия имом хатиби Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга ёрдам беради

23 мар, 23:06 4 270 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Индонезия имом хатиби Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга ёрдам беради Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан юртимизнинг туризм салоҳиятини юксалтириш, хусусан, зиёрат туризмини янада ривожлантириш, бу борада ҳалқаро тажрибалар билан яқиндан танишиш мақсадида қатор туристик компаниялар вакиллари, Ислом цивилизаcияси маркази мутахассислари, «Дунё бўйлаб» телеканали ижодкорлари билан биргаликда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида қатор соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказишди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига асосан Кун нашри шу ҳақида хабар берди.

Делегация аъзолари дастлаб Жакарта шаҳридаги «Истиқлол» жоме масжиди имом хатиби Носируддин Умар билан учрашишди. Учрашувда Қўмита вакиллари томонидан мамлакатимизда сўнгги ойларда зиёрат туризми йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув «Истиқлол» жоме масжиди имом хатиби Носируддин Умар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовларнинг онлайн мулоқоти билан бошланди.

Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ислом тамаддунида юртимизнинг тутган ўрни, улуғ муҳаддис Имом ал-Бухорий, Ат-Термизийларнинг шу заминдан етишиб чиққани, нақшбандийлик тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбанднинг илми ирфондаги ўрни ҳақида сўзлашишди.

Масжид имом хатиби мамлакат президенти томонидан тайинланади ва у Индонезиядаги барча масжидлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Маълумотларга қараганда, ҳар йили Индонезиядан 900 минг нафар киши Умра зиёратига, 250 минг фуқаро Ҳаж зиёратига боради. Мамлакатда зиёрат туризмига қизиқиш жуда катта.

«Истиқлол» жоме масжиди имом хатиби Носируддин Умар Ўзбекистонга қилган ташрифидан олган улкан таассуротлари ҳақида гапириб, индонезияликлар зиёрат қилиш учун ҳадеб Туркия каби давлатларга боравермасдан, Ўзбекистонга, ислом оламининг тенги йўқ олиму уламолари юртига боришлари кераклигини таъкидлади. Бунга даъват қилиш унинг вазифаси эканлиги, бу эзгу ишда у Ўзбекистоннинг вакилига айланишга тайёрлигини қайта- қайта такрорлади. Бунинг учун эса икки томонлама ана шундай алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олий ўқув юртлари орасида талаба алмашиш тажрибасини қўллаш таклифини билдирди. Делегация вакиллари бу таклифни мамнуният билан қўллаб-қувватлаб, келгуси учрашувда бу борада амалий таклифлар билан келишларини қайд этишди.

Учрашув сўнггида «Истиқлол» масжидининг тарихи, унинг мамлакат мустақиллигидан кейин бунёд этилгани учун шундай номлангани, у бугунги кунда диний бағрикенглик рамзи бўлиб келаётгани, иншоот ёнгинасида католик ва протестантлик черковлари борлиги ҳақида сўзлаб берилди.

Масжид ҳудуди - 20 гектарга яқин. Мажмуа европалик бош меъмор Фредерик томонидан бунёд этилгани учун ҳам унда Шарқу Ғарб уйғунлигини кўриш мумкин. Мамлакатнинг улкан масжидларидан бири бўлган бу муқаддас иншоот бир вақтнинг ўзида 200 мингдан зиёд намозхонни қабул қила олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар