«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда пневматик қурол сотиб олишга рухсатнома олиш шартми?

08 мар, 19:51 9 954 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда пневматик қурол сотиб олишга рухсатнома олиш шартми? Кеча, 7 март куни Халқаро пресс-клубда ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар юзасидан навбатдаги сессия бўлиб ўтган эди.

Сессияда «Пневматик қурол сотиб олиш, олиб юриш ва сақлаш учун рухсатнома шартми?» деган саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Дониёр Тешабоев қуйидагича жавоб берди:

— Ўзининг техник хусусиятига кўра пневматик қурол (ўқ (маркерли шарик)ни отиш учун) сиқилган газсимон модданинг (ҳаво, азот, карбонат ангидрид гази) қуввати ишлатиладиган қурол турига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 38-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган рухсат бериш ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларни беришга ваколатли органлар рўйхатининг 10-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари рухсатномалари асосида фақат ўқотар ов ва спорт қуроллари ҳамда уларга ўқ-дориларнинг сотиб олиниши, олиб юрилиши ва фойдаланилиши, республика ҳудудига олиб кирилиши ва республикадан олиб чиқилиши амалга оширилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқотар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган. Шу муносабат билан, ички ишлар органлари томонидан фуқароларга пневматик қуролни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш-олиб чиқиш, республика ҳудудида сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ёки бошқа турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилиши кўзда тутилмаган. Ўз навбатида, ички ишлар органлари томонидан пневматик қурол муомаласи тартиби тўғрисида бирор бир тушунтириш берилиши белгиланмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар