«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 02:00
ЎЗO‘Z

Тожикистон пойтахтида Шавкат Мирзиёевни 12 мингдан ортиқ талаба кутиб олади (видео)

05 мар, 11:52 7 028 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон пойтахтида Шавкат Мирзиёевни 12 мингдан ортиқ талаба кутиб олади (видео) Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 март кунига белгиланган давлат ташрифига тайёргарлик ҳозирдан бошланган. ОАВларнинг хабарига кўра, Тожикистон олийгоҳлари талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат жаъми 12 минг одам Мирзиёевни кутиб олиш сценарийси бўйича репетиция қилинмоқда.

Талабалар аэропорт йўлида президент Мирзиёев келган пайт икки мамлакат байроқларини силкитиб туради.

Опубликовано Ёкубом Халимовым Пятница, 2 марта 2018 г.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Тожикистонга давлат ташрифи билан боради. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимига ўтирганидан буёнги Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлади.

1 март куни Ўзбек-Тожик чегарасида ўнта назорат-ўтказиш нуқтаси очилганини қўшни халқлар катта тантана билан қарши олган эди.

Маҳаллий журналистларнинг сўзларига кўра Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёевга катта умидлар билан қарамоқда.Чунки Ислом Каримов Ўзбекистонни бошқарган пайтда Ўзбекистон томонидан икки қўшни мамлакат орасида виза тартиби жорий қилиниб, чегаралар ёпилган, айрим жойлари миналаштирилганди. Ҳозир тожикистонликлар икки мамлакат орасида виза тартибининг бекор қилинишини сабрсизлик билан кутишмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари давомида икки қўшни мамлакат орасидаги чегара, иқтисодий, савдо, маданий ҳамкорликларга оид бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 159
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 100
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 171
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 94
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 84
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 12
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 31
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 52
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 105
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Бўлимлар