«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:15
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура Рашиджон Қодировнинг собиқ ўринбосарлари қўлга олинганини тасдиқлади

02 мар, 17:27 5 816 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура Рашиджон Қодировнинг собиқ ўринбосарлари қўлга олинганини тасдиқлади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича янги маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайтида хабар берилди, деб ёзади Хабар нашри.

«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида кўплаб тарқатилаётган ахборотлар фойдаланувчиларда тергов тафсилотлари борасида турли фикр ва мулоҳазаларни келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан, Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ тергов органи дастлабки терговни олиб бориш вақтида жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли эканлигини маълум қилади»
, дейилади хабарда.


Бош прокуратуранинг расмий хабарида яна қуйидагилар қайд этилади:

«Бу турдаги маълумотлар терговнинг сифатли, тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш, шунингдек жиноят изларининг йўқ қилиниши, жиноий йўл билан топилган ашёлар, воситаларнинг яширилиши, тергов органларининг ҳақиқатни аниқлаш борасидаги фаолиятига тўсқинлик қилиниши ёки тергов жараёнини қийинлаштирувчи бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ошкор қилинмайди.

Бу каби ахборотларни эълон қилиш тезкор тадбирлар ва дастлабки терговга зиён етказиши, айбдор шахсларни ўз вақтида фош этиш ва ушлашга тўсқинлик қилиши мумкин.

Шу тариқа, тергов сирини ошкор этмаган ва жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини бузмаган ҳолда, Бош прокуратура томонидан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши доирасида Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди».


«Xabar.uz» Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Миллий хавфсизлик хизмати терговчиси Нодир Тўрақулов, Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси, Тошкент вилоятининг собиқ прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Жамшид Файзиев, Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Суннатов қўлга олингани ҳақида ўз манбаларига таяниб хабар берган эди. Бугунги хабар билан ушбу маълумотлар расман тасдиқланди:

«Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари Ж.Файзиев ва У.Суннатов ушланган.

Мазкур жиноят иши бўйича тергов сирини ташкил қилмайдиган қўшимча ахборотлар вужудга келиши баробарида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий сайтида тегишли маълумотлар чоп этиб борилиши маълум қилинади.

ОАВ вакиллари бунга тушуниш билан ёндашишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари лозим деб ҳисоблаймиз».


Эслатиб ўтамиз, мазкур хабарлар эълон қилинган вақтда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими мазкур хабарларни изоҳламаган, бу маълумотларни на тасдиқлаган ва на инкор этган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 284
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар