«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:09
ЎЗO‘Z

Шоколад эвазига тавсиянома ёхуд Зулфиячи бўлишни ёлғончиликдан бошлаётганлар

05 фев, 07:03 4 871 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоколад эвазига тавсиянома ёхуд Зулфиячи бўлишни ёлғончиликдан бошлаётганлар Биламан, бировнинг дилини оғритиш каъбани бузиш билан баробар. Эҳтимол, ундан ҳам оғир гуноҳдир.

Лекин одамларга яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб қўйиш бундан-да мудҳишроқ хато. Ҳаммага ёқадиган рисоладагидек одам бўлиш учун эса туғма «истеъдод» керак. Ҳозир одамларнинг кўзига қараб, ишониб кетаверадиган аввалги Адиба эмасман. Аммо инсонни-инсон қиладиган фазилатлар ҳали ҳам инсоний бурчга хиёнат қилмасликда, деб биламан.

Кеча бир жондан-жон қадрдонимни жуда қаттиқ хафа қилиб қўйдим. Фақат… тўғри тушунса бўлгани. Одамлар кўр ёки овсар эмас, атрофида нималар бўлаётганини кўриб, билиб туради. Фақат баъзи нарсаларни бетга айтишга андиша қилади. Андишанинг отини қўрқоқ билган ўша танишим бўлажак Зулфиячилардан яна бирини ёнимга жўнатибди. Ўртада таниш-билишчилик бор, бундан истаганда фойдаланиш мумкин, деб ўйлаганда у нобакор! Зулфиячининг отасига менинг номимдан ўзи тақриз ёздириб, шунга имзо қўйса бўлгани, деб тайинлаб ҳам қўйибди.

— Буни ким ёзди? — деб сўрасам, ҳалиги одам мийиғида кулимсирабгина столим устига шоколад қўйди.

— Бунақа ишлар қўлимдан келмайди, — деб шоколадини қўлига қайтиб тутқаздим. Кейин ўзимга-ўзим «кел, озроқ кенгроқ бўл, балки ўзида ҳам бир нима бордир», деб қоғозга кўз югуртирдим. Афтидан бу тақризни сўз таъмини билган бирор шоир ёки адабиётшунос қоралаган-у исм-фамилиясини қўйишга келганда, буни ўзига эп кўрмасдан, бизга силаб-сийпалабгина «ошириб» юборган. Зулфиячиларни шоирларнинг катта-кичиги, баланд-пасти, қадр-қиммати билан нима иши қолибди, уюшма аъзоси деган жойга имзо чекадиган бир анойини топса бўлди-да! Анойилардан эмаслигимни совуққина салом-алигимдан сезди шекилли, бошқа гап айтишга журъат қилолмади.

Қизгинанинг қораламаларини кўздан кечирдим. Ҳаваскорлик даражасидан ҳам паст. Ўқиган китоблари билан қизиқдим. Яна ўша… ўшалар… Ўшалардан баландлардан бирортасини ўқимаган. Шундай бўлгандан кейин улардан ҳам баландлари ҳақида сўрамай қўя қолдим. Орзулари билан қизиқдим, божхоначи бўлармиш. Буни адабиётга нима дахли бор, десам, қизиқишим-да, дейди.

Зулфия мукофоти шоираларга берилади, божхоначиларга эмас. Агар бунга имзо қўйсам, шоира Зулфия мендан қаттиқ хафа бўладилар, деб кўз ўнгида тақризни йиртиб ташладим. Нима, мен Зулфиячи бўлолмайманми, дегандек умид билан қаради. Отаси эса дарров тақриз ёзган одамга телефон қилиб: «Кулиб турган билан бунингни феъли чатоғ-ку! Буёғини ҳам ўзинг тўғрилаб бермасанг бўлмайди», — деди буйруқ оҳангида.

Хайрлашаётганда негадир қизгинанинг беғубор орзулари, юзидаги иссиққина нуридан ўтолмадим шекилли, бу ёғини очиқчасига гаплаша қолдим: мен имзо қўймаган билан осмон узилиб ерга тушмайди. Балки Зулфиячи ҳам бўларсан, кейин-чи, кейин нима бўлади? Адабиёт йўналишида кетишни ўзинг ҳам истамай турибсан-ку, бу туришда, божхоначи ҳам бўлолмайсан. Гапга тушунадиган қиз экансан, ҳозирдан ҳаётингни ёлғонлардан бошлаб нима қиласан, дедим.

У ниманидир англагандек хонамдан ўйчан чиқиб кетди. Лекин мен ўша танишимнинг раъйини қайтарганимдан пушаймон эмасман. Бундайлар қанчадан-қанча қизларни йўлдан уриб, ҳаётини издан чиқаряпти. Тўғри, улар орасида қисмат шу экан, деб бунга кўникиб кетганлар шоира бўлмаса ҳам қандини уриб юрибди. Лекин мени кўпроқ кетмаганлари ташвишга солади.

Қизларжон, Зулфия мукофотини юракка тақиш керак. Ҳалол касб эгаси, оддий оила бекаси, вафодор аёл, ҳа, вафодор аёл, маърифатли она бўлиш ҳам бу мукофот шарафидан кам эмас. Шунга муносиб бўлиш…
Манба: od-press.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар