«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:20
ЎЗO‘Z

Андрей Казанцев: «Шавкат Мирзиёев оқимга қарши бормоқда»

28 янв, 00:05 7 962 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Казанцев: «Шавкат Мирзиёев оқимга қарши бормоқда» «Facеbook» ижтимоий тармоғида Москва давлат халқаро муносабатлар институти бош илмий ходими, институтнинг Марказий Осиё ва Афғонистон муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори Андрей Казанцев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирар экан, уни «йирик тарихий шахс» деб таърифлади.

«Мен доимо Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида жуда эҳтиёткорлик билан фикр билдирар эдим, — деб ёзади А.Казанцев. — Лекин бугун бу ислоҳотлар ҳақида очиқ-ойдин айтиш керак, деб ўйлайман».

«Шахснинг йириклиги нима билан белгиланади?» деган саволга россиялик эксперт қуйидагича жавоб берди: «У керак бўлганда «оқим бўйлаб», зарурат туғилганда эса «оқимга қарши» ҳаракатлана олади, оддий, ўртамиёна инсон эса бундай қилишга қодир эмас. Йирик шахс ижодий ёндаша олади. Бу, айниқса, сиёсатчиларга хос».

«Бугун собиқ шўролар ҳудудида, ҳатто бутун дунёда консерватизм руҳи устуворлик қилмоқда. Шавкат Мирзиёев эса Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқмоқда. Дунёда ва собиқ шўролар ҳудудида ўз қобиғига ўралиш кайфияти кучайиб бораётган бугунги кунда Шавкат Мирзиёев халқаро иқтисодий ҳамкорликни жиддий равишда кенгайтирмоқда. Жаҳонда турли қарама-қаршиликлар кучаймоқда, Шавкат Мирзиёев эса Марказий Осиёдаги қўшнилари билан муроса қилиб, минтақадан ташқари барча Ҳамдўстлик давлатлари билан муносабатларни яхшиламоқда. Умуман, оқимга қарши бормоқда, лекин бунда фақат Ўзбекистон манфаатлари устуворлик касб этмоқда. Унинг шахс сифатидаги йириклигини белгилайдиган омил айнан мана шунда», деб фикрига хулоса қилади А.Казанцев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар