«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:42
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳри бўйича маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари эълон қилинди

22 янв, 20:35 6 799 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳри бўйича маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари эълон қилинди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 30.12.2017 йилдаги 262/29-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2018 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, СКнинг 23-моддасига биноан мол-мулк солиғи, ер солиғи, бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим, ягона ер солиғи маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киритилган.

2017 йилдаги ставкалар билан таққослаганда:


• алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси ҳуқуқи учун йиғим ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида оширилди ва 2018 йил учун - 1 ойлик савдо учун ЭКИҲнинг 6 бараварини ташкил этди;
• қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг чакана савдоси ҳуқуқи учун йиғим ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида оширилди ва 2018 йил учун - 1 ойлик савдо учун ЭКИҲнинг 4 бараварини ташкил этди;
• автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида оширилди ва 2018 йил учун - ҳар ой учун ЭКИҲнинг 7 бараварини ташкил этди.

Йиғимлар ставкалари 1.01.2018 йилда белгиланган (172 240 сўм) ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва унинг миқдори бир йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

2018 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи Ўзбекистон Республикасида ундириладиган солиқлар турларидан чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, 2018 йил бошидан бошлаб Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ-3386-сон қарори билан 15.11.2017 йилдан бошлаб белгиланган бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари амал қилади:

• бензин учун – 1 литр учун 232,5 сўм / 1 тонна учун 308 850 сўм;
• дизель ёқилғиси учун – 1 литр учун 232,5 сўм / 1 тонна учун 282 500 сўм.

Суюлтирилган газ ишлатганлик учун солиқ ставкаси 2017 йил учун белгиланган миқдорда сақлаб қолинди ва 1 литр учун 230 сўм / 1 тонна учун 436 300 сўмни ташкил этади.

Сиқилган газ ишлатганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр учун 305 сўмгача оширилди. 2017 йилда у 1 куб метр учун 275 сўмни ташкил этган эди.

Маълумот учун: Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади.

АЁҚШ орқали бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ сотишда бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун солиқ 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳужжат 16.01.2018 йилдан кучга кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар