«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг “Бош арча”си қаерга ўрнатилгани маълум қилинди

22 дек, 10:22 15 421 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг “Бош арча”си қаерга ўрнатилгани маълум қилинди Янги йил байрами муносабати билан байрам арчалари пойтахтнинг 12 та майдонида ўрнатилиши белгиланди. Байрамнинг “Бош арча”си ва бош саҳна Лабзак ва Қодирий кўчаларида жойлашган “Наврўз” боғида бунёд этилди. Ҳозирда мазкур майдонда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишлари бошланган. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, арчалар одатдагидек “Мустақиллик ва эзгулик” майдони, Алгоритм даҳасидаги “Roison Elektronics” корхонаси олди майдони, Шайхонтоҳур туманидаги “Хадра” майдони, “Локомотив-Анхор” истироҳат боғи, Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” истироҳат боғи, “Эко боғ” олд майдони, Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Яшнобод туманидаги “Дўстлик” ва “Ашхобод” истироҳат боғлари, Сергели туманидаги “Greenpark” боғи ҳамда Бектемир туманидаги “Қуёшча нури” боғи ҳудудларида ўрнатилади.

Янги йил байрами маданий тадбирлари 2017 йилнинг 25 декабридан 2018 йилнинг 8 январигача ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамшаҳарларимиз ва пойтахт меҳмонларига юксак байрам кайфиятини тилаган ҳолда, жойларда белгиланган тартибга риоя этишни сўрайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар