«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:19
ЎЗO‘Z

МТРКнинг собиқ раиси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" директори этиб тайинланди

31 окт, 13:18 5 873 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МТРКнинг собиқ раиси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" директори этиб тайинланди Хуршид Мирсобирович Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Президент 24 октябрда тегишли қарорни имзолади. Бу ҳақда UZ24 сайти хабар берди.

Мирзоҳидов 2010 - 2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, 2012 йил февралдан октябрь ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори лавозимларида ишлаган. 2012 йил октябрь ойидан 2015 йил февралга қадар Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси, 2015 йил февраль ойидан бошлаб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишларди. 2017 йилнинг февраль ойидан августигача МТРК раиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК давлат раҳбарининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар