«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 01:23
ЎЗO‘Z

Солиқ тўловчилар учун енгилликлар тўғрисида маълумот берилди

07 дек, 09:20 2 943 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ тўловчилар учун енгилликлар тўғрисида маълумот берилди Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Бугун, 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг мазмун моҳиятига бағишлаб Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси бошлиғи Комилжон Эрназаров Кодексда тадбиркорлар ва умуман солиқ тўловчилар учун енгилликлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, солиқ назоратининг янги тартиби (камерал текширув, сайёр текширув, солиқ аудити) солиқ тўловчининг таҳлика-таҳлили асосида таклиф этилмоқда.

«Таҳлика-таҳлил дастури инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини мезонлар асосида хавфлилик даражасига қараб 3та сегментга, яъни яшил, сариқ, қизил йўлакларга ажратади.

Хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади ҳамда уларга молиявий жарималар қўлланмайди.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисобварақ-фактураларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланган хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ аудити текшируви тадбирлари амалга оширилади ва ушбу корхоналар доимий назоратда бўлади. Ушбу тадбирлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олади», деди Комилжон Эрназаров.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 52
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 0
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 0
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 0
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 91
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 39
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 164
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 226
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Бўлимлар