«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон жорий йилнинг 9 ойида қарийб 1 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

17 окт, 10:46 2 449 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон жорий йилнинг 9 ойида қарийб 1 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди Жорий йилнинг тўққиз ойида мева-сабзавот экспорти қарийб бир миллиард долларга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Хабар берилишича, бўш ерлардан унумли фойдаланиш, талаб юқори бўлган экин навларини етиштириш натижасида келгусида ушбу кўрсаткични янада ошириш имконияти мавжудлиги қайд этилган.

Президент бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳали талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Хусусан, Қибрай ва Тошкент туманларида мавжуд боғларнинг 912 гектари ёки 20 фоизи, токзорларнинг 164 гектари ёки 13 фоизи эски ва самарасизлиги аниқланган. Бундан ташқари, фойдаланилмаётган 1 400 гектар лалми, шунингдек, ғалла экилаётган 4 040 гектар ер майдони мавжуд. Ушбу туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи 19 та корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда.

Шу боис, мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда боғдорчилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилинади. Унга кўра, хориж бозорларида ўз товар белгисига эга бўлган экспортчилар ҳамда қайта ишлаш корхоналари иштирокида ушбу туманларда кооперациялар ташкил этилади. Ҳар бир туманда экинларни жойлаштириш кооперациялар таклифи бўйича амалга оширилади, улар боғ ва токзорларга кўчатларни етказиб бериш, ҳосилдорликни ошириш юзасидан кўмаклашади. Шунингдек, боғдорчиликка ихтисослашган ҳар бир туманда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш учун ўқув марказларини очиш вазифаси қўйилди.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги тизимни жорий этиш, кооперацияларни молиявий таъминлаш юзасидан аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг пировард мақсади мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини йилига 5 миллиардга етказишдан иборат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 140
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар