«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:36
ЎЗO‘Z

Хронометраж натижасида кунлик тушум ўртача 10,7 млрд. сўмга ошди

09 окт, 20:09 3 032 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хронометраж натижасида кунлик тушум ўртача 10,7 млрд. сўмга ошди Бугун Ўзбекистонни том маънода тадбиркорлар юртига айланмоқда, дейиш мумкин. Бунга асосларимиз ҳам етарли. Зеро, Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорларни қийнаётган муаммолар бирин кетин ҳал этилиб, эмин-эркин фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Масалан, яқин-яқингача тадбиркорлар банкка топширган нақд пулини бир неча кунлаб қайтариб ололмасди. Бугунги кунда ушбу муаммо тўлиқ ҳал этилди. Бироқ, яратилаётган имкониятларга қарамасдан баъзи тадбиркорлар ҳамон нақд пул тушумларини банк кассасига эмас, киссага уришга ҳаракат қилмоқда.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган хронометраж кўздан кечириш тадбирлари давомида бу каби солиқ тўлашдан ўзига хос усулда «айланиб ўтиш» ҳолатларининг олди олинмоқда.

Чакана савдо объектлари энг кўп нақд пул тушумларини яширмоқда
Таҳлилларга кўра, энг кўп нақд пул тушумларини яшириш ҳолати чакана савдо объектлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Қатортол савдо комплексида фаолият юритаётган 17 та тадбиркорлик субъектида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбирлари давомида бир кунлик тушум 112 миллион 500 минг сўмни ташкил этиб, олдинги кунларга нисбатан 3 бараварга ошди.

Жумладан, ушбу ҳудудда савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор О.Салимовнинг (исм фамилиялар ўзгартирилган) дўкони харидорлар билан гавжум. Аммо, кун якунида савдодан тушадиган нақд пулларнинг чўғи кам. Яъни, давлат солиқ хизмати органлари томонидан хронометраж кўздан кечириш ўтказилишидан аввал банк кассасига 5 миллион 162 минг сўм топширилган. Хронометраж давомида эса, 15 миллион 677 минг сўм тушум амалга оширилиб, бир кун олдингига нисбатан ўртача 10 миллион 515 минг сўмга ошди.

Шу ўринда рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даврида 3997 та объектда хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилди. Натижада тушумлар миқдори олдинги кунлардаги ўртача бир кунлик тушумга нисбатан 10 миллиард 700 миллион сўмга ошди.
Жумладан,
– савдо объектларида 6 миллиард 311 миллион 600 минг сўмга;
– умумий овқатланиш шохобчаларида 2 миллиард 554 миллион 600 минг сўмга;
– хизмат кўрсатиш объектларида 387 миллион 500 минг сўмга;
– дорихоналарда 982 миллион 100 минг сўмга;
– автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 229 миллион 400 минг сўмга;
– тиббий хизмат кўрсатиш объектларида 84 миллион 400 минг сўмга ошган.
Хронометраж тадбирлари давомида хўжалик юритувчи субъектларда 4461 фуқаро норасмий равишда ёлланиб ишлаётгани аниқланиб, улар фаолияти қонунийлаштирилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахтимизнинг “Ўрикзор” савдо комплексида фаолият юритаётган 93 та тадбиркорлик субъекти фаолиятида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбирларида кундалик тушумлар 667 миллион 300 минг сўмни ташкил этиб, олдинги кунлардаги ўртача бир кунлик тушумга нисбатан 2 бараварга ошди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлиги билан ном қозонган мазкур бозордаги А.Абдумаликовга (исм фамилиялар ўзгартирилган) қарашли савдо дўконида хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилишидан аввал тадбиркор томонидан банк кассасига ўртача 3 миллион 777 минг сўм топширилган. Хронометраж давомида эса, ўртача кунлик тушум 33 миллион 347 минг сўмни ташкил этиб, бир кун олдингига нисбатан ўртача 29 миллион 570 минг сўмга ошган.

Энг кўп норасмий равишда ишга ёллаш ҳолатлари умумий овқатланиш шохобчаларида кузатилмоқда
Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган хронометраж тадбирлари давомида фуқароларни норасмий равишда ишга ёллаш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу каби «ноодатий» усул кўпроқ умумий овқатланиш шохобчалари томонидан қўлланилаётганини айтиш керак. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида пойтахтимиздаги 865 та умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган тадбирлар давомида 2893 нафар фуқаро норасмий равишда ёлланиб ишлаётгани аниқланди.

Ҳурматли пойтахтимиз фуқаролари!
Сизга берилмаган ҳар бир харид чеки ортида тўланмаган солиқлар мавжуд. Шундай экан, харид чеки олишни унутманг! Зеро, Сиз харид чекини талаб қилиш орқали, савдодан тушган йирик миқдордаги нақд пуллар банкка топширилиши ва солиқларнинг ўз вақтида тўланишига ҳамда пойтахтимизнинг янада гуллаб-яшнашига ҳисса қўшган бўласиз.
Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 208
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 130
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар