«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:46
ЎЗO‘Z

Тимур Ишметов: «Иқтисодиётдаги долларлашув аввалги иқтисодий сиёсатнинг натижаси» (видео)

07 окт, 17:36 2 975 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тимур Ишметов: «Иқтисодиётдаги долларлашув аввалги иқтисодий сиёсатнинг натижаси» (видео) Иқтисодиётдаги долларлашув аҳолининг миллий валютага нисбатан ишончи камлиги, аввалги иқтисодий сиёсатнинг натижасидир. Бу ҳақда молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов The Uzbek Review’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Валюта бўйича кўплаб чекловлар, умуман, пул муомаласидаги чекловлар барча иқтисодий агентларнинг пулни имкон қадар долларда тўплаши, қарзларни долларда жалб қилиши ва транзакцияларни долларда амалга оширишига олиб келди. Сабаби, бу ишончли ва қулай бўлган. Юқори инфляция бизнес ва аҳолини операцияларни хорижий валютада амалга оширишига туртки беради”, - дейди Т. Ишметов.

Унинг сўзларига кўра, инфляциянинг ўзи макроиқтисодий сиёсат натижасидир.

“Аввалги иқтисодий сиёсат давлат томонидан турли нархларни ушлаб туришга асосланганди. Барча соҳада нархлар давлат томонидан тартибга солинган. Бундан ташқари, иқтисодиётнинг исталган тармоғида хатарлар чекловларни жорий этиш билан бошқарилган. Яъни, қандайдир операция хатари бўлса, унда бу билан ишлаш ўрнига шунчаки тақиқлаб қўйилган”, - деди у.

Ишметовнинг айтишича, юқори инфляция аҳоли реал даромадларини “ютиб” юборади.

“Юқори инфляция ҳолатида бизнес ишини режалаштиришда қийналади. Инфляцияни паст даражада сақлаб туриш ўта муҳим, бу иқтисодий сиёсатнинг биринчи галдаги вазифаси. Инфляция аҳолининг ўрта қатламига энг катта зарба беради, катта тадбиркорлар эса буни унчалик сезмаслиги ҳам мумкин”, - дейди молия вазирининг биринчи ўринбосари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 97
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар