«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:38
ЎЗO‘Z

Абдулла Азизов: «Йил бошида солиқ ставкасининг пасайиши бюджетга катта зарба беради деган қўрқув бор эди»

05 окт, 20:14 2 498 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулла Азизов: «Йил бошида солиқ ставкасининг пасайиши бюджетга катта зарба беради деган қўрқув бор эди» 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев солиқ сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди.

3 октябрь куни Халқаро пресс-клубда шу мавзуга бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Унда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизов ҳам иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Савол: «2019 йилнинг 1 чорагида давлат бюджетига солиқлардан тушумлар 161 фоизга ўсди дейиляпти. Бу бироз шубҳали рақамлар. Солиқлар тушуми ниманинг ҳисобига ошди?»

«Солиқ ставкаларининг туширилиши натижасида тадбиркорлар хуфёна бизнесдан қоча бошлади. Масалан, шу вақт мобайнида 500 мингдан ортиқ ишчи-ходим қонуний рўйхатдан ўтди. Чунки улар тўлайдиган солиқнинг миқдори пасайса, солиқдан қочишнинг фойдаси бўлмайди.

Ҳар бир тадбиркорнинг асосий мақсади – бизнесни кенгайтириш ҳисобланади. Бунинг учун легализация қилиш, ҳамкорларни кўпайтириш, биргаликда ишлаш, экспорт қилиш, янги технологиялар ҳақида ўйлаш, катта бозорга чиқиш керак. Ўйлаб кўрсангиз, солиқлар миқдори катта эмас. Натижада, бу сизга мотивация, иштиёқ беради. Энди кучингизни солиқдан қочишга эмас, балки катта бозорга чиқиб, қонуний ишлашга сарфлайсиз, бизнесни ривожлантиришга қаратасиз.

Солиқ ставкасини пасайтиришдан мақсад – ўртадаги рақобатни кучайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, одамни янгича ўйлашга ўргатиш, инвестицияларни ошириш. Шу иш якунда ўз натижасини берди. Январда ҳаммамиз қўрққан эдик. Солиқ ставкасининг пасайиши бюджетга катта зарба беради деган қўрқув бор эди. Аммо президентимизнинг ташаббуси ўзини оқлади – солиқ тушуми 161 фоизга ошди. Бу жуда ҳам яхши кўрсаткич. Январда 6,7 мингта ҚҚС тўловчилари бўлса, ҳозирги кунда бу рақам 52 мингга борди. Йил охиригача 75 минг бўлишини кутаётгандик. Энди ҚҚС ставкаси туширилганидан сўнг, 80 мингга етади деб тахмин қиляпмиз.

Умумий олганда, бу ислоҳотларнинг тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатмоқда. ҚҚС тўловчилар сони ҳам ошмоқда. Ҳозир ҚҚС тўловчиларини гувоҳномалар орқали назоратга олдик. Аммо 9 мингга яқин тадбиркор ҳеч қандай солиқ тўламаяпти. Бу нимани англатади? Демак, қандайдир хуфёна бизнеси борлигини гумон қилиш мумкин. ҚҚС тўловчи деган гувоҳномани олиб, ҳеч қандай ҳисобот топширмасдан ишлаб юрган бўлиши мумкин. Биз бу ҳолатларни ҳам дастур орқали назоратга олишни бошладик. Яъни олди-берди қилган томонларнинг иккаласи ҳам ҳисобот топшириш керак. Агар бир томон топширса, аммо иккинчи томон топширмаса, биз буни таққослаш йўли орқали дарҳол билиб оляпмиз.

Хитой сўнгги 18 йилда Ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) 10 баробар оширди. Бунга қандай эришган? Улар шундай тизим яратдики, ҳеч бир тадбиркор солиқдан қочиб кетолмади. Уни ҳар тарафалама назорат қилди. Биз уларни жазолаш мақсадида эмас, тўғри йўлга йўналтириш мақсадида назорат қиляпмиз. Биз шундай тизим яратишимиз керак-ки, бизга барча маълумотларни таҳлил қилиб, камчиликни аниқлаши керак. Солиқчилар эса шунга мос равишда чора кўриши керак», - деди Абдулла Азизов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 206
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 128
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар