«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи миқдори пасайтирилади

12 сен, 21:53 3 380 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи миқдори пасайтирилади Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи миқдори 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилидаги мисли кўрилмаган қадам нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида инвестиция ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиши лозим.

Албатта, солиқчиликдаги бу ҳаракат давлат учун ихтиёрий ва оғир қадам бўлади, чунки бюджетга солиқ тушумларининг учдан бир қисми ҚҚС ҳисобига таъминланади.

Аммо давлат бюджети даромадларининг қисқариши хавфига қарамай, солиқ юкини камайтириш ва мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришга устувор аҳамият берилди.

Мазкур қарор солиқ юкини камайтиради ва солиқ тўловчилар ихтиёрида 10 трлн сўм қолишига имкон беради.

ҚҚС ставкасининг 15 фоизга пасайтирилиши пул-кредит сиёсатининг юмшатилиши ва Ўзбекистон бозорида нархларнинг барқарорлашуви белгисидир.

Маълумки, амалдаги 20 фоизлик солиқ ставкаси 2000 йилда ўрнатилган ва сўнгги 19 йил ичида қайта кўриб чиқилмаган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2008 йилдаги глобал молиявий инқироздан кейин ҚҚС ставкасини сезиларли даражада пасайтиришга эришган биринчи мамлакат бўлди (25 %).

Ўзбекистон солиқ сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар ҳукуматнинг очиқлиги ва мамлакат ривожланишига янги импульс излаш учун бизнес ҳамжамияти билан мулоқотда конструктив муносабатда бўлишга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 73
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар