«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:14
ЎЗO‘Z

Қозоғистонлик тадбиркорлар бизнесини Ўзбекистонга кўчирмоқда

09 сен, 16:18 3 936 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонлик тадбиркорлар бизнесини Ўзбекистонга кўчирмоқда Фото: Павел Лисицын / РИА Новости
Қозоғистоннинг ун ишлаб чиқариш бўйича бир қанча корхоналари Ўзбекистонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда 7 сентябрь куни Forbes Қозоғистон хабар берди.
Маълум қилинишича, қозоғистонлик компаниялар Ўзбекистондаги бизнес шароитлар Қозоғистонга қараганда қулайроқ бўлгани туфайли шундай қарорга келган.

Қарағандадаги «Mutlu» ун ишлаб чиқариш компанияси директори Дос-Мукасан Таукебаевнинг Forbes Қозоғистонга берган интервьюсида айтишича, Қозоғистонда ун ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича самарали дастурлар йўқдир.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар вагонларни узлуксиз етказиб бериш ва электр энергиясига нархни пасайтириш ҳақидаги сўровларга бефарқ муносабат туфайли ўз бизнесларини Ўзбекистонга ўтказишмоқда.

- Президент Ўзбекистондаги тегирмон компанияларини беш йилга солиқдан озод қилди. Агар бизда ўртача фоиз ставкаси 14 фоиз бўлса, 15 йил давомида Ўзбекистонда 4 фоизлик ставкада кредит беришимиз мумкин. Қозоғистонда электр энергияси нархи 20 тенге, Ўзбекистонда эса 10 тенгега тенг. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишчи кучи Қозоғистонга қараганда икки баравар арзон, - деди Дос-Мукасан Таукебаев.

«Маълумки, 2007-2010 йилларда Қозоғистон ун экспорти бўйича дунёда етакчи эди, шундан кейин турли сабабларга кўра Туркия етакчиликни қўлга олди. Ҳозир ҳамма нарса Ўзбекистон бизнинг мамлакатимизни иккинчи поғонадан ҳам суриб чиқаришига қараб кетмоқда. Бу шу мавсумдаёқ рўй бериши мумкин», - дея хулоса қилган Forbes Қозоғистон.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 103
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 75
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар