«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Google солиғи» жорий қилиниши мумкин

03 сен, 13:17 2 839 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Google солиғи» жорий қилиниши мумкин Ўзбекистонда жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар учун қўшилган қиймат солиғини жорий этишни режалаштирилмоқда, деб ёзади «Дарё».

Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида бунинг учун алоҳида боб кўзда тутилган. Ҳужжат матни Молия вазирлиги томонидан муҳокамалар порталида эълон қилинган.

Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Интернетга автоматик тарзда кириш орқали кўрсатиладиган электрон шаклдаги хизматлар учун ҚҚС «Google солиғи» деб аталади.

Солиқ жисмоний шахсларга реклама жойлаштириш, қидирув тизимларга кириш имконини тақдим этиш, статистика юритиш, онлайн-савдо майдончалари, стриминг сервиси кўрсатиш билан шуғулланувчи компанияларга нисбатан жорий этилиши мумкин.

Ўзбекистонда интернет сегментида бундай хизматларни Google, Yandex, Alibaba, Netflix каби компаниялар кўрсатади.
Аксарият интернет компанияларнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси йўқ ҳамда улар солиқ тўламайди.

Солиқ кодекси лойиҳаси ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан чет эл интернет-компанияларидан дастурий таъминот ва контент харид қилиш учун ҚҚСни жорий этади.

Молия вазирлиги Google ва Apple каби компанияларга солиқ органларида ҳисобга ўтиб, Ўзбекистондаги савдолари ҳақида ҳисобот беришни таклиф этмоқда.

Шунда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши керак бўлади:
- Солиқ органида ҳисобда туриш;
- Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳар ой ҳисобот топшириши;
- Ўзбекистон жисмоний шахсларига электрон шаклда кўрсатиладиган хизматлар қийматидан ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш.

Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20 фоизни ташкил этиши ҳисобга олинса, дастурий таъминот ва контент нархи ошиши мумкин. Бироқ бу масала бўйича аниқ маълумот йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар